UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0

21 янв 17:54
Янгиликлар

Футбол

Юрген Клопп мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйинни ўтказади

Мерсисайд клуби "Челси"га қарши майдонга тушадиган ўйин Юрген Клопп учун мураббийликдаги 1000-ўйин бўлади.

Англия Премьер лигаси 21-тури доирасидаги учрашувда “Ливерпуль” ва “Челси” ўзаро тўқнаш келади. Жамоалар “Ливерпуль”га тегишли “Энфилд” ўйингоҳида баҳс олиб борадилар. Бу ўйин Юрген Клопп учун жуда муҳим бўлади. Сабаби у турли жамоаларга устозлиқ қилган ҳолда минглик довонни босиб ўтишга яқин.

Юрген Клоппнинг илк бош мураббий сифатида жамоасини майдонга олиб тушган ўйини 2001 йил 28 февралда бўлиб ўтган. Ўша баҳсда унинг “Майнц” жамоаси “Дуйсбург”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. 2008 йилда эса у Дортмунднинг “Боруссия” клуби бош мураббийи бўлди. У немис клуби билан икки марта Бундеслигада зафар қучди. 

Шундан сўнг 2015 йилда германиялик мутахассис “Ливерпуль” бошқарувига келди. Инглиз клуби билан мамлакат лигаси (2019/20) ва УЕФА Чемпионлар Лигаси (2018/19) ғолиблигини қўлга киритди. Клопп “Ливерпуль” бош мураббийи сифатида 410 ўйин ўтказди: 249 ғалаба, 92 дуранг ва 62 мағлубият. У 60,7 фоиз ғалаба кўрсаткичига эришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг