UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0

27 авг 14:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Юртимизда илк бор Осиёнинг 14 мамлакати мутахассислари учун семинар ташкил этилади

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида катта масштабдаги ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган тадбирда Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг 14 давлатидан ташриф буюрадиган мураббий ва ҳакамлар иштирок этишади.

Шу кунларда семинарнинг ташкилий жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида ООК мутасаддилари пойтахтимизда меҳмон бўлиб туришибди. МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов меҳмонларни қабул қилиб, тадбирни юқори савияда ўтказиш масалалари бўйича суҳбатлашди.

Ойбек Омилович учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи тарғиботини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, бу каби семинарлар халқаро тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлишини таъкидлади.

Режага мувофиқ, ўқув курслари дзюдо, оғир атлетика, бокс, сузиш ва спорт курашлари бўйича ўтказилади. Дарсларда тингловчиларга юқорида санаб ўтилган спорт турларининг халқаро федерациясидан катта тажрибага эга экспертлар жалб этилади. Мутахассислар 5 кун мобайнида тренерлар учун спортчиларни йирик мусобақаларга тайёрлашдаги замонавий методика, ҳакамлар учун ҳар бир спорт туридаги қоидаларга киритилган сўнги ўзгаришлар ҳақида ўз билимларини беришади.

Бу лойиҳа ООК томонидан иккинчи бор ўтказилмоқда. Дастлабки семинар Ғарбий Осиё минтақаси вакиллари учун Қувайтда ташкил этилган бўлиб, Тошкентда 2 минтақанинг 14 давлати иштирокида бўлиб ўтадиган курсда 300 нафарга яқин мутахассис қатнашиши кутилмоқда. Суҳбат давомида меҳмонларни кутиб олиш, виза, транспорт-логистика тизимида уларга барча қулайликларни яратиш бўйича атрофлича фикрлар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг