UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0

08 сен 11:08
Янгиликлар

От Спорти

Юртимизда конкур бўйича «FEI World Jumping Challenge» мусобақаси ўтказилмоқда

Ўзбекистон илк маротаба от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубоги финали «FEI World Jumping Challenge» мусобақасига мезбонлик қилмоқда.

Қоидага кўра ушбу «Чақириқ кубоги» Халқаро от спорти федерацияси томонидан танлаб олинган жаҳоннинг турли «спорт минтақалари»даги энг кучли чавандозлар иштирокида бўлиб ўтади. 

Мусобақа финалида йил давомида ўз лигаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олган спортчилар қатнашадилар. Умумий қилиб айтадиган бўлсак, финалда 10 та минтақадан энг яхши 20 нафар спортчи иштирок этади.

Бу йилги баҳсларда 17 мамлакат вакиллари ўз омадини синаб кўрмоқда. Улар орасида ўзбекистонлик икки нафар чавандоз ҳам бор:

Саидамир Турғунбоев – 2017 йили Гонконгда ўтказилган Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби.

Абдушукур Собиржонов – шу йил октябрь ойида Аргентинада бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган спортчимиз.

Мусобақаларнинг дастлабки куни чавандозлар конкурда 115 ва 120 см баландликдаги баҳсларда иштирок этишди. Саралаш конкуридан сўнг ҳамюртимиз, «БАБОС» от спорти клуби аъзоси Саидамир Турғунбоев ўзининг «Амбассадор» лақабли отида, хеч қандай жарима очколарисиз етакчилик қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг