UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0

03 ноя 10:32
Янгиликлар

Бошқалар

Юртимизда крикет турнири илиқ қарши олинди

Теглар :  ПолоТошкент
Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари мамлакатимиз спортида эътиборли воқеликлар рўй бергани билан ёдимизда қолмоқда.

Кун давомида юртимизда поло бўйича дастлабки мусобақа ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, ҳафта якунида мамлакатимизга янги кириб келган спорт турларидан бири крикет бўйича ҳам илк турнир ўтказилди.

Юртимизда крикет федерациясининг ташкил топганига кўп вақт бўлмади. Қисқа фурсат ичида 2 нафар мураббийимиз Ҳиндистондаги крикет академиясида таҳсил олиб қайтишди ва ҳозир юртимиз ёшлари билан билимларини улашмоқдалар. Ҳозирги кунда мамлакатимизда “Барлос” ва “Афросиёб” крикет жамоалари фаолияти бошланган. Кеча ушбу жамоалар “ANFA TASHKENT T20” мусобақаси доирасида куч синашишди. Беллашувни Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон крикет федерацияси мутасаддилари ҳам кузатиб боришди. Айтиш мумкинки, ушбу крикет мусобақаси йиғилган мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. Дастлабки ўйинда “Барлос” жамоасининг қўли баланд келди.

Маълумот учун, Ўзбекистон крикет федерацияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крикет спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида крикет бўйича спортчилар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш ҳамда крикет спорти бўйича мусобақалар ўтказиш фаолиятини амалга ошириб келаётган, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тан олинган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон крикет федерацияси 2019 йил 29 ноябрда ташкил этилиб, Адлия вазирлигидан 910-сонли Гувохнома билан рўйхатдан ўтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг