UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

12 апр 11:25
Янгиликлар

От Спорти

Юртимизда от спорти бўйича халқаро болалар кубоги ўтказилади

Жорий йил 17-21 апрель кунлари юртимизда от спорти бўйича “FEI Jumping Children`s Classic Final-2018” халқаро болалар кубогининг финал босқичи бўлиб ўтади, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақа от спорти бўйича 15 ёшгача бўлган чавандозлар ўртасида ўтказиладиган энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланиб, бундай савиядаги мусобақа юртимизда илк маротаба ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорт клуби базасида ўтказиладиган мусобақага Германия, Бразилия, Ирландия, Аргентина, Мексика, Янги Зеландия, Жанубий Африка каби дунёнинг 12 давлатидан ҳакамлар, ёш спортчилар ва меҳмонлар, жами 80 нафарга яқин хорижликлар ташриф буюради.

Ҳакамлар ҳайъатига франциялик таниқли мутахассис Патрис Альвадо раҳбарлик қилади.

Мусобақа қоидаларига кўра мезбон давлатдан 4 нафар ва ҳар бир мамлакатдан олтин тур натижаларига кўра кучли ўнталикка кира олган спортчилардан икки нафарининг қатнашишига рухсат этилади. Шундай қилиб, ғолиблик учун 12-14 ёшдаги 20 нафар ёш чавандоз баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг