UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0

28 июл 12:16
Янгиликлар

Дзюдо

Загреб Гран-приси. Дзюдочиларимизнинг омадсиз старти

Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир бошланди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам иштирок этишяпти. Гран-прининг биринчи куни -60 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Диёрбек Ўрозбоев илк баҳсидаёқ словакиялик Матьяж Трбовичга имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур вазнда япониялик Наохиса Такато ғолиблик шохсупасига кўтарилди. 

-66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов учинчи учрашувида ютқазди. У аввалига Саудия Арабистони вакили Абдулазиз Албашини, кейин беларуслик Дмитрий Минкоуни таслим этди. Аммо, учинчи босқичда россиялик Арам Григорянга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини тўхтатди. 

Айнан шу вазнда иштирок этган яна бир полвонимиз Сардор Нуруллаев эса иккинчи даврада ютқазди. У Босния ва Герцеговиния вакили Петар Задродан устун келди, аммо қозоғистонлик Гумар Киргизбаевга имкониятни бой бериб қўйди. Бу вазнда исроиллик Тал Фликкер чемпион бўлди. 

Бугун Ғиёсжон Бобоев, Ҳикматиллоҳ Тўраев (иккиси ҳам -73 кг вазнда),  Шарофиддин Болтабоев (-81 кг), Давлат Бобонов, Шаҳзодбек Собиров (иккиси ҳам -90 кг) ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг