UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

13 фев 14:03
Янгиликлар

Болалар спорти

Зангиотада 15 млрд сўмлик замонавий сув ҳавзаси қурилиши бошланди + ФОТО

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ёшларнинг спортга ошно бўлишлари учун имкониятлар янада кенгаймоқда.

Фарзандларимизни  жисмоний тарбия ва спортга меҳрини уйғотиш, уларни спорт билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши, маънавий ва жисмоний комиликка интилиш тушунчаларини шакллантириш, Ватанга меҳр-муҳаббатли ва ўз Юрти учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш ҳар биримизнинг бурчимиз саналади. 

Бу борада болалар-ўсмирлар спорт мактабларида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқ, дейиш мумкин. 

Хусусан, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Зангиота тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам 1836 нафар ўғил-қизлар дзюдо, эркин кураш, волейбол, бокс, каратэ (ВКФ), оғир атлетика, енгил атлетика, бадиий гимнастика, футбол, стол тенниси, сузиш, бадминтон, қўл жанги, турон якка кураши, бел олиш кураши, кураш, таэквондо (ИТФ), муайтай спорт турлари бўйича 51 нафар тренерлар қўл остида  мунтазам машғулотларга киришган. 

Машғулотларга зўр бераётган спортчи-ўқувчиларнинг мусобақалардаги натижаларини ҳам эътирофларга сазовор дейиш мумкин.

Жорий йил зангиоталик БЎСМ тарбияланувчилари учун  янаям қувончли йил бўлиши кутилмоқда.  Боиси, улар учун янгидан, энг замонавий спорт иншоотлари қурилиши бошланди. Маълумотларга кўра, Президентимизнинг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Зангиота тумани ҳокимлиги томонидан Эшонгузар қўрғонида туман марказини ташкил этиш ҳамда Тошкент халқа-автомобиль йўли қиёфасини тубдан яхшилаш бўйича концепция ишлаб чиқилган.

Мазкур концепцияга мувофиқ, йўл инфратузулмасини кенгайтириш, аҳоли учун замонавий турар-жой биноларини қуриш белгиланган. Эшонгузар қўрғонига кириш йўли 11 метрдан 46 метргача кенгайтирилиши, йўл муҳофаза ҳудудига тушган бино-иншоотларнинг бузилиши ва унинг ўрнига аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида кўп қаватли замонавий турар-жой биноларини қуриш мақсадида хорижий инвестиция маблағларини жалб этилган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган.

Шу муносабат билан туман маркази ҳисобланган Эшонгузар қўрғони марказий шох кўчасида жойлашган Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли Зангиота тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби тасарруфидаги ёпиқ сузиш ҳавзаси ва стадиони ҳам бузилиши кўзда тутилган ва унинг ўрнига хорижий сармоядор “EXPECTED HOMES” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамияти томонидан Эшонгузар қўрғони, Ойбек номли МФЙ, А. Набиев кўчасида бўш турган 0,42 гектар ер майдонида лойиҳа қиймати 15 миллиард сўмдан ортиқ бўлган маблағ эвазига 25/12 ўлчамдаги, 500 ўринли, замон талабига мос, барча қулайликларга эга, ўзгача қиёфадаги ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳамда унга туташ тарзда спорт зали қурилиши бошланган.

Мазкур спорт мажмуасида спортчи-ўқувчилар бир пайтнинг ўзида бассейнда сув спорти билан, хотин-қизлар фитнес билан, спорт залида бадиий гимнастика, каратэ (ВКФ), кураш, эркин кураш каби спорт турлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Зангиота аҳолиси учун, айниқса, БЎСМ тарбияланувчилари  учун ушбу спорт мажмуага яқин жойда барпо этилган Ёшлар маданият ва истироҳат боғининг 0,90 гектарлик  ерида сунъий қопламали стадион ва теннис корти, волейбол майдони, воркаут - спорт майдончалари ҳам бунёд этилди ва фойдаланишга топширилади. Спорт мажмуани қураётган хорижий инвестор - “EXPECTED HOMES” қўшма корхонаси ҳомий сифатида  туман марказидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабига қарашли стадионни ҳам таъмирлашни режалаштирган.

Бундан ташқари қурилаётган кўп қаватли турар-жой бинолари ўртасида лойиҳага кўра стадион ҳам қурилиши назарда тутилган. Дарвоқе, ушбу мажмуани қураётган “EXPECTED HOMES” қўшма корхонаси беғараз ёрдам сифатида Зангиота туманидаги “Убай Мусаев” номли марказий стадионда ҳам мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Бугун Зангиота тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спортга ошно ўғил-қизлари, уларнинг ота-оналари ва яқинлари, устоз-мураббийларининг юз-кўзида қувонч. Ҳатто, биз билан бу борада суҳбатда бўлган  спорт мактабининг мураббий ва мутахассислари   ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун янада шундай кенг имкониятлар эшиги очилаётганини, ёпиқ бассейн ва унга туташ спорт зали жорий йилнинг сентябрь, октябрь ойларида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтишди. 

Ҳудудда айниқса, яккакураш спорт турлари билан шуғулланиш учун спорт залининг йўқлиги, борлари  ҳам фақатгина умумий ўрта таълим мактабларининг спорт залларидан фойдаланиб келинаётгани ва мажмуа ишга тушгач эса бу каби муаммоларга барҳам берилиши, яна бир имкониятлардан бири - яқин атрофда яшовчи хотин-қизларнинг ҳам  мажмуадаги фитнес залидан фойдаланиб, соғликларини мустаҳкамлаб бориши, спорт билан шуғулланувчилар сони ортиши, асосийси - ёшларнинг соғлом ва баркамол вояга етишишини мамун ҳолда тўлқинланиб гапираётганида жон бор. 

Тўғрида, биргина эски ва кўп йиллар олдин қурилган бассейн ва стадион ўрнида энг сўнгги лойиҳалар асосидаги замонавий спорт мажмуларга эга бўлиш, ўғил-қизлар билан тўлган бассейн, спорт зали, спорт майдончалари, стадионларни кўриш, кузатиш кимни қувонтирмайди дейсиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг