UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

20 янв 11:04
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Зангиотада курсантлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёпиқ сузиш ҳавзасида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб сузиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 28 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ёш спортчилар ўртасида ватанпарварлик туйғусини янада юксалтириш мақсадида ёш спортчилар ва ҳарбийлар ўртасида учрашувлар ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига асосан ўтказилган мазкур мусобақа иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Зангиота туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада ҳарбий билим юртида таҳсил олаётган курсантлар стартга чиқди. Ушбу беллашувларда иштирокчилар 25, 50 ва 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича ўз омадларини синовдан ўтказишди. 

Муросасиз ва кўтаринки руҳда ўтган мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг