UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Энди Емельяненкога ким рақиб бўлиши мумкин?0 17:35Кербер Дубайдаги турнирдан сўнг яна рейтингда биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин1 16:55Сербиядаги легионеримизнинг жамоаси янги йилдаги илк учрашувда мағлуб бўлди0 16:09Ўзбек жанг санъати оммалашмоқда0 15:30Тсонга фаолиятидаги 400-ғалабасини қўлга киритди0 15:00Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи: "Ўзбекистонга чемпион сифатида қайтишга ҳаракат қиламиз"1 13:57Федор Емельяненко: "Мэттга тезроқ соғайиб кетишини тилайман"0 13:16Японияда қишги Осиё ўйинлари бошланди, мусобақада биздан кимлар иштирок этади?1 12:51“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers”. Жанглардан ФОТОГАЛЕРЕЯ2 12:20Ғоибназаровга Боб Арумдан ташқари Оскар Де Ла Хойя ҳам қизиқяпти2 11:42Хаби Алонсо миллий чемпионатларда 500-учрашувини ўтказди0 11:25Омонмуродова Winter Moscow Open 2017 турнирида3 11:00Федор Емельяненконинг жанги қолдирилди0 10:45Максим Шацких шогирдлари сешанба куни "Аякс" билан ўйнашади0 10:10Жўрабек Анталиядаги турнир саралашини ғалаба билан бошлади2

24 дек 13:20
Янгиликлар

Зариф Шукуров: “Бирдан-бир мақсадим UFCда жанг қилиш”

Юртимизда жанговар - кикбоксинг, муайтай, қўл жанги каби олимпия дастуридан ўрин олмаган бўлсада, мухлисларнинг диққат эътиборида турадиган спорт турлари ҳам тобора оммавийлашиб бормоқда.

Бунга мисол тариқасида жаҳон ареналарида ушбу спорт тури бўйича кўплаб совринларни қўлга киритаётганлигимиз ҳам ёрқин мисол бўла олади. Қолаверса, юртимизда ушбу спортнинг ҳаваскор ва профи йўналишида ҳам бир қатор нуфузли турнирлар ўтказилиши анъанага айланиб бораяпти.

Бир сўз билан айтганда ушбу спорт  турлари билан кўплаб ёшларимиз машғулотлар олиб бормоқда. Бу ўз ўрнида хуқуқни мухофаза қилиш тизимида хизмат қилаётганларга ҳам қўл келаётганлиги сир эмас. Бугунги кунда бир қатор ушбу йўналишларда чемпионларимизга эгамиз.

Аввалги сонларимизда ҳам бир қатор чемпионларимиз билан бўлган сухбатни эътиборингларга хавола қилган эдик. Бу сафар ҳам анъанамизга содиқ қолган холда, кикбоксинг ва муайтай бўйича бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар ғолиби Зариф Шукуров билан мулоқотимизни эътиборингларга тақдим этамиз.

“NEWS ARENA” МАЪЛУМОТНОМАСИ

Зариф Шукуров - 1984 йил 25 июлда Самарқанд вилояти Жомбой туманида таваллуд топган. 12 ёшидан буён спортнинг бокс, кикбоксинг ва муайтай турлари билан мунтазам шуғулланиб келади. Биринчи мураббийи Фурқат Мухсинов. Кейинчалик Раҳматжон Рўзиохунов, Рашид Акалбоевлар қўл остида машғулотлар олиб борган.

Ҳозирда Суннат Ильясов мураббийлиги остида мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Кикбоксинг, Муайтай бўйича ҳаваскор ва профи йўналиши бўйича бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони, халқаро турнирлар совриндори, 2012 йил K-1 йўналишида Осиё чемпиони. Маълумоти олий. 2011-2015 йилларда Тошкент давлат молия институтининг менежмент факультетини тамомлаган.


Спорт оламига ташриф

- Спортга 12 ёшимдан кириб келганман. Абдурасул амаким ниманидир пайқаган шекилли мени бокс тўгарагига олиб борган.  Ушбу ёшимга қадар уйда қопларга қум ва сомон тўлдириб, уриб юрардим. Мустақил равишда югуриб, ўзига хос машқларни бажариб турардим. “Ёшлик – бебошлик” дейишадику, мактабда ва кўча-кўйда болалар билан кўп бора муштлашиб кетардим. Уйга ҳар доим кийимлар йиртилган, бирор жойим лат емасдан қайтмасдим. Балки ўшандаги шўхликларим ҳозир қўл келаётгандир деб ўйлаб қоламан.  Бундай ҳарактеримни кўрган амаким спорт билан жиддий шуғулланишимни насихат қилиб, ўзи бош бўлиб тўгаракка олиб борган эди.

Полвонлар авлодиман

- Амакимни биринчи сўзи сен полвоннинг набирасисан.  Бобонга хос йигит бўлгин деб айтган эди. Бобом вилоятимизда донг таратган полвон бўлган экан. Курашда ҳам кўпкарида ҳам олдига тушадигани бўлмаган дейишади. Ёшлигимда бирор бир мусобақада ғалаба қозонсам. Кўча-кўйда ёши улуғ отахонлар Шукур полвонни набираси бўлибсан деб айтиб қолишарди. Шу маънода бобомга муносиб издош бўла олдим деб ўйлайман.

Қийинчиликлар ортда қолди

- Оддий дехқон оиласидан чиққанман. Ёшлигимда бир қатор қийинчиликларга дуч келганман. Вақти келганда спорт анжомларини олишга қурбим етмай қолган. Ёки спорт кийимлари борасида муаммолар пайдо бўлган. Лекин бу холатлар мени спортга бўлган қизиқишимни пасайтира олмаган.

Қолаверса, ҳозиргидай бекаму-кўст спорт мажмуалари ҳам йўқ эди. Шукрки, ҳозирда юртимиз спорт мамлакатига айланиб бормоқда. Бир-биридан кўркам спорт ареналари қад ростлаяпти. Барча шароитлар яратиб берилаяпти. Булардан оқилона фойдаланиш қолаяпти холос.

Ҳозирги кунга етказганига шукр! Барча қийинчиликлар ортда қолди. Ёшликни ёдга олиб шундай хулосага келаман. Қачонки, бирор мақсадни кўзласанг - муаммолардан чўчимаслигинг керак экан. Шундагина ўйлаганинга ва мақсадинга етишар экансан.

Спорт – менинг ҳаётим

- Баъзан ўйланиб қоламан. Спорт менга нима берди? Спортни танламаганимда ким бўлар эдим ёхуд қайси касб эгаси бўлардим деб. Лекин шунга ишончим комилки, спорт кўп нарса берди. Спортчилик фаолиятим мобайнида катта ютуқларга ва обрў-эътиборга эга бўлдим. Бошқа касбда ўзимни кўра олмайман. Ишлаб ҳам кўрдим. Мутахассислигим бўйича солиқ сохасида лекин спортдан узоқда бўла олмас эканман. Бир сўз билан айтганда ҳаётим мазмунига айланиб бўлган экан.

Армоним Олимпиада

- Спортдаги ягона армоним бу -  Олимпиадада иштирок эта олмаслигим. Баъзан ушбу холат афсусланишимга сабаб бўлади. Балки Олимпия оиласидан ўрин олган спорт тури билан шуғулланганимда балки тўрт йилликнинг нуфузли турнирида ҳам яхши натижаларни қўлга киритган бўлармидим деб ўйланиб қоламан. Барибир Олимпиаданинг шукуҳи бошқача бўладида. Лекин нолисам ношукурлик бўлар, юқорида айтиб ўтганимдек, барчасидан кўнглим тўлади.

Ота-онам қарши бўлишганди

- Айтиб ўтганимдек, деҳқон оиласида дунёга келганман. Ёшликдаги бебошликларимдан безор бўлган отам яна жанговор спортга қатнаётганимни кўриб, дастлаб, қарши бўлган эди. Шундай ҳам кўп муштлашади. Энди спорт билан шуғулланиб, яна муаммолар туғдирмасмикун дея иккиланган бўлса керакда.  Кейинчалик муваффақиятларимни кўриб, спортдан айро бўла олмаслигимни англаб, оқ фотиха берганлар. Доимо қўллаб-қувватлаб келадилар.

Устозларимнинг меҳнати бисёр

- Устозларим ҳақида қанча гапирсам шунча кам. Улардан бир умр миннатдорман. Фурқат Мухсиновдан дастлабки сир-асрорларни ўрганган бўлсам. Муайтайдан Рахматжон Рўзиохуновдан кўп нарсани ўргандим.

Ўз ўрнида ушбу мураббийимни Ўзбекситонда хизмат кўрсатган мураббий унвонини олганлиги билан табриклайман. Кикбоксингдан Рашид Акалбоев қўл остида шуғулланганман. Натижалар қайд этишимда ушбу мураббийнинг ҳам хиссалари бисёр.

Ҳозирда Суннат Ильясов қўл остида машғулотлар олиб бораман. Устозим борасида ҳар қанча илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Соатлаб гапиришим мумкин. Лекин қандай яхши инсон эканликларини сўз билан ифода эта олмайман. Ҳозирги кундаги фаолиятим ва озми-кўпми ютуқларим ушбу мураббий билан боғлиқ. Барчасига бошим ерга текунга қадар таъзимдаман!

Овқатланиш рецепти ҳақида

- Биласизми? Муболаға бўлмаса, миллий таомларимиздек каллорияси кучли егуликлар ер юзида бўлмаса керак. Лекин ҳар қандай таомларни тартиб билан истеъмол қилмасангиз салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Айниқса, спортчилар учун овқатланиш тартиби мухим. Қолаверса, каллорияси кучли таомларни истеъмол қилиш зарур. Чунки, машғулотлар жуда кўп энергияни олиб қўяди. Унинг ўрнини айнан шундай егуликлар орқали тўлдириш мумкин.

Ёш спортчиларимизга ҳар-хил кимёвий препаратлардан фойдаланмасликларини маслахат бераман. Чунки, унинг бирор ерга фойдаси бўлса, бошқа жойга зарар қилиши мумкин.

Табиий махсулотлар истеъмол қилгани мақул. Жаннатмакон юртимизда исталган мева ва сабзовотларни топишимиз мумкин. Улар таркибида организм учун жуда фойдали озуқалар мавжуд.

“Пахтакор” ва Серхио Рамос мухлисиман

- Бошқа спорт турларидан футболга қизиқишим юқори. Ўзим “Пахтакор” футбол клуби тизимида ишлаганим учун ушбу жамоанинг энг содиқ мухлислариданман.

Жаҳон футболида “Реал” га ишқибозлик қиламан. Ҳимоячиси Серхио Рамоснинг хақиқий ихлосманди бўлман. Деярли икки кунда бир футбол ўйнаймиз. Лаёқатим борасида мақтана оламан. Ҳар қалай яхши ўйнайсан дейишадику(кулади).

UFC да жанг қилишни орзу қиламан

- Бирдан-бир мақсадим UFC да жанг қилиш. Ўзимиздан Суннат Ильясов. жаҳонда эса, Мирко Крокопларга ихлосим юқори. Улар каби ютуқларга эришиш истагида ҳаракат қилаяпман.

Шунинг учун, 2013 йилдан буён ММА да ҳам фаолият олиб бораяпман. Натижалар ёмон эмас. Суннат акам билан астойдил ишлаяпмиз. Ўйлайманки, мехнатларимиз бесамар кетмайди.

Насиб қилса, ушбу йўналишда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, байроғимиз сарбаланд бўлишига ўз хиссамни қўшаман.


Аҳмад ЭШМАТОВ тайёрлади

Ҳамкоримиз News Arenа газетасидан олинди


Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг