UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0

17 май 10:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Зўр янгилик! Порье - Гэтжи жанги UFC 291 турнири учун тасдиқланди + ПОСТЕР

Америкалик енгил вазн тоифаси UFC жангчилари Дастин Порье ва Жастин Гэтжи UFC 291 турнирида ўзаро тўқнаш келадиган бўлишди.

Бу хабар расман промоушеннинг Твиттер саҳифасида эълон қилинди. Улар махсус BMF камари учун октагонга кўтарилишади. Ушбу камар Хорхе Масвидалдан сўнг вакант бўлиб қолганди. UFC 291 турнири 29 июль куни Солт-Лейк-Сити шаҳридаги "Вивинт-Арена"да бўлиб ўтади.

Бу Порье ва Гэтжининг ўзаро иккинчи жанги бўлади. Глендейлдаги UFC on Fox 29 турнири доирасидаги илк жангда Дастин тўртинчи раундда рақибини техник нокаутга учратган эди.

Маълумот учун, Порье сўнгги жангини 2022 йилнинг ноябрь ойида Нью-Йоркдаги UFC 281 турнирида Майкл Чендлерга қарши ўтказиб, учинчи раундда рақибини мағлубиятга учратганди. Гэтжи эса шу йилнинг мартида Лондондаги UFC 286 турнирида озарбайжонлик Рафаэль Физиевдан устун келган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг