UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0

19 фев 13:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Зубайра - тахта. Кормье - нол". Хабиб UFC жангчиларидан иборат футбол жамоасини тузди

Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов ташкилот жангчиларидан иборат футбол жамоасини тузди.

“Ислом Махачев Гарет Бейл ёки Арен Роббеннинг прототипи бўлар эди. Мен уни ярим ҳимоянинг чап томонига қўйган бўлар эдим, сабаби доим чап қанотдан хавфли ҳаракат қилади. Умар Нурмагомедов? Футболда беш балли тизимда уч қўяман. У хафа бўлишини ёки йўқлигини билмайман, лекин мен уни захирага олиб қўйган бўлардим.

Тони Фергюсон? Унинг қандай футбол ўйнаётганини билмайман. Аммо марказий ҳимоячини қўйиш мумкин деб ўйлайман. Тагир Уланбеков? Уни тўп олиб келувчи қилган бўлардим. Тагир футболдан анча узоқ инсон.

Кормье? У доимо Америка футболини томоша қилади. уни бу спортда қандай ўйнашини билмадим, бироқ оддий футболда нол. Балки уни гавдасини катталигини ҳисобга олиб дарвозага қўйган бўлардим. Омари Аҳмедов? У шубҳасиз ҳужумчи эмас. Шу сабабли уни ҳимояга қўяман. 

Зубайра? У - тахта. Уни футболга олиб кетган тақдиримизда ҳам биз билан ўйнамасдан, четда югурарди. Яна кимни олиб кетасиз? Балки Дарен Тилла. Улар уни "Ливерпуль"га мухлислик қилишади дейишади, аммо мен унинг қандай ўйнашини билмайман, яна, Альдо яхши ўйнайди ", - деди Нурмагомедов UFC Россиянинг Инстаграм саҳифасида жойлаштирилган видеороликда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг