UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

03 дек 10:38
Янгиликлар

Формула-1

2023 йилда Португалия Гран-приси "Формула-1" тақвимида Хитой босқичи ўрнини эгаллайди

Теглар :  Формула-1
"Формула-1" раҳбарияти Хитой Гран-приси ўрнини тўлдиради.

2023 йилда Шанхайдаги босқич ковид туфайли сўроқ остида қолаётганди. "Формула-1" Хитой Гран-приси ўрнига бошқа босқични ўтказадими ёки шунчаки тақвимни 23 пойгага қисқартирадими, умуман аниқ эмас эди.

Натижада, "Формула-1" Хитой босқичи ўрнига Португалия Гран-присини ўтказади. Портимаодаги пойга Шанхай босқичи ўрнини эгаллайди ва 16 апрель куни бўлиб ўтади. 


Бу маълумотни Португалия телевидениесидаги "Формула-1" шарҳловчиси Жоау Карлос Коста маълум қилди:

“Расмий хабар тез орада эълон қилинади. Бир нечта тафсилотларни ҳал қилиш керак ва эълон FIA Жаҳон кенгашининг 9 декабрдаги йиғилишидан олдин эълон қилинади. Барча португал мухлислари учун ажойиб Рождество совғаси",-деган шарҳловчи. 

Маълумот учун, Португалия Гран-приси 2020 ва 2021 йилги мавсумда бўлиб ўтган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг