UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

19 дек 08:04
Янгиликлар

Кураш

83 ёшли отахон шарқий осиёлик мураббийларга маҳорат сабоқлари кўрсатди

Теглар :  Кураш
Айни кунларда ўзбек миллий курашини нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёда янада оммалаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай лойиҳалардан бири Халқаро кураш институти томонидан йўлга қўйилди. Унга кўра, Шарқий Осиё мамлакатлари: Хитой, Макао, Хитой Таипейи, Мўғулистон, Корея Республикаси, Гонконг ва Япония мураббийларига кураш сир-асрорларини янада чуқур ўргатиш мақсадида халқаро семинар ташкил этилмоқда. 

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида онлайн семинарнинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, ЎзЖОКУ ректори, Халқаро кураш ассоциацияси вице-президенти Шерзод Қудратхўжаев, Осиё-Океания кураш ассоциацияси раҳбари Комил Рўзиев, Халқаро кураш институти мутасаддилари, маҳаллий мураббий ва ёш спортчиларимиз жам бўлишди. Тадбирда МОҚ раҳбари сўз олиб, курашнинг Президентимиз қўллаб-қувватлаши билан тобора ривожланиб бораётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Сир эмаски, муҳтарам Президентимиз бошчилигида барча спорт турлари қаторида ўзбек миллий курашини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида миллий спортимиз жаҳон узра янада кенг оммалашмоқда. Ҳозирги кунда Халқаро кураш институти ҳар қачонгидан ҳам фаол ва самарали фаолият олиб бормоқда. Бугун ўтказилаётган илмий анжуман ҳам миллий курашимиз ривожи йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлади деб айтиш мумкин. Ушбу семинар бугунги кун талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда йўлида беқиёс аҳамият касб этади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ушбу семинар хорижлик мураббийлар учун онлайн форматда ташкил этилди. Айниқса, унинг доирасида фахрийлар ўртасида 2 карра жаҳон чемпиони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози 83 ёшли Абдурашид ота Мирзаевнинг бой тажрибаси асосида кўрсатилган маҳорат сабоқлари кузатувчиларда илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, тадбир доирасида миллий курашимиз тарғиботини янада оммалаштириш мақсадида ЎзЖОКУ ҳамда Халқаро кураш институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг