UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 май 21:25
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аҳмедовага Париж-2024 Олимпиадаси лицензияси учун бир қадам қолди, қолганларда аламли мағлубият

Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун сўнгги лицензион турнир бўлиб ўтмоқда.

Бу Париж-2024 Олимпиадаси учун сўнгги лицензион турнир ҳисобланади. Баҳсларга биринчи бўлиб киришган юнон-рум курашчиларимизнинг ҳар иккиси (Маҳмуд Бахшиллоев ва Жалгасбай Бердимуратов) бу имкониятдан фойдалана олмаганди. Аёллар ва эркин курашдаги икки нафардан вакилимиз Олимпиада йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. 

-97 кг вазнда энг тажрибали курашчимиз, Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Магомед Ибрагимов 1/4 финалда германиялик Эрик Тиелега жуда аламли тарзда имкониятни бой берди. Беллашув якунланишига икки сония қолган бир пайтда икки очко фарқи билан олдинда бораётган 39 ёшли Ибрагимов ёш болаларча хатога йўл қўйди. Хотиржамликка берилиши оқибатида германиялик курашчи икки баллни қўлга киритди. Сўнгги қўлга киритилган очко Тиелени 1/2 финалга олиб чиқди. Мураббийларимиз томонидан берилган челленжда ҳам ютқаздик. 

-125 кг вазндаги полвонимиз Ҳасанбой Раҳимов ҳам 1/4 финалда ютқазди. Квалилифкация раундида албаниялик Парис Карепини 3-0, 1/8 финалда япониялик Таики Ямамотони 7-1 ҳисобида таслим этган ҳамюртимиз 1/4 финалда Қирғиз Республикаси курашчиси Аял Лазаревга 2-11 ҳисоби билан имкониятни бой берди. 

Энди Ибрагимов ва Раҳимовни ютган курашчилар финалга йўл олса, терма жамоамиз аъзоларида кичик имконият сақланиб қолади. Умиджон Жалолов масаласида ҳам худди шундай ҳолат. Уни ютган Сужит ҳам финалга чиқса, Жалоловда лицензия учун имкония юзага келади.

Афсуски, Лайлохон Собирова ҳам плей-офф босқичида ютқазди. У италиялик Аурора Руссога 2-8 ҳисобида мағлуб бўлди. Шоҳида Аҳмедова эса Олимпиада чиптаси учун курашни давом эттиради. -53 кг вазндаги курашчи қизимиз плей-оффнинг иккинчи босқичида австриялик Олександра Когутни 6-1 ҳисобида енгди. Унинг учинчи даврадаги венгриялик рақибаси Сзталвира Орсус гиламга чиқмади ва Аҳмедова курашсиз сўнгги босқичга йўл олди. Бироздан сўнг Шоҳида туркиялик Зейнеп Етгилни мағлуб эта олса, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг