UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0

26 окт 19:37
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида ғалаба қозонишди

Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳрида бўлиб ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати вакилларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.

Қувонарлиси, айни пайтгача ўтказилган баҳслар якунига кўра терма жамоамиз вакиллари бир нечта йўналишларда олтин медалларни терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Муросасиз кечган эшкак эшиш баҳсларида LM4X ва М8 йўналишларида эркаклар экипажларимиз қитъада тенгсиз эканликларини исботлашди. Шунингдек, Рио Олимпиадаси иштирокчиси Шаҳбоз Холмурзаев оғир вазнли қайиқда яккалик баҳсларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, якунда кумуш медаль билан тақдирланди.

Маълумот учун, терма жамоамиз барча медалларни 2000 метр масофага сузиш баҳсларида қўлга киритди. LM4X таркиби: Шеҳроз Ҳакимов, Собир Сафаралиев, Евгений Агафонов, Шаҳзод Нурматов. М8 таркиби (бошқарувчиси билан): Достонжон Ҳурсанов, Ўктамжон Давронов, Зафар Усмонов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Раҳимов, Достонжон Баҳриев, Анатолий Краснов, Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида бўлиб ўтган академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ва катталар ўртасида Осиё Кубоги мусобақасида вакилларимиз умумий ҳисобда 7та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг