UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

05 июн 23:50
Янгиликлар

Самбо

Аламжон Муллаев Осиё самбо уюшмаси президентлигига қайта сайланди

5 июнь куни Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида Осиё самбо уюшмасининг Конгресси ташкил этилди.

Ушбу Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев, ташкилотга аъзо мамлакатлар делегатлари ва бошқалар иштирок этишди.

Кун тартибидан Осиё самбо уюшмасининг бошқарув органларига, шунингдек ташкилотга янги раҳбар сайлаш масалалари ўрин олганди.

Конгрессда 15 га яқин мамлакат вакиллари бевосита, қитъа самбо уюшмасига аъзо қолган мамлакатлар вакиллари эса онлайн равишда иштирок этишди.

Кун тартибининг асосий масаласи - ташкилотга президент сайловларида делегатлар амалдаги президент Аламжон Муллаевни ушбу лавозимга қайта сайлашди. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси ушбу ишонч билан Аламжон Тўхтасиновични муборакбод этади ва мазкур лавозимда муваффақиятлар тилайди.

 Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг