UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

15 мар 17:15
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Али, Тайсон ва барча даврларнинг энг яхши супероғир вазнли боксчилари (ТОП10)

Теглар :  Тайсон
Бокс оламининг энг шов-шувли, оммабоп вазн тоифаси бу шубҳасиз супероғир вазн ҳисобланади.

Бокс тарихида супер оғир вазнда жуда кўплаб кучли боксчилар бўлган. Ҳозир биз барча даврларнинг энг яхши супероғир вазн тоифаси боксчилар рейтингини эътиборингизга тақдим этамиз. 

10. Эвандер Холифилд 

Мамлакати: АҚШ

Эришган натижалари: Панамерика ўйинлари кумуш медаль соҳиби (1981), XXIII ёзги Олимпиаданинг бронза медали соҳиби(1984). Биринчи оғир вазн мутлақ жаҳон чемпиони (1988). Биринчи оғир вазнда WBA (1986-1988), IBF (1987-1988), WBC (1988) камарлари соҳиби. Супер оғир вазн мутлақ жаҳон чемпиони (1990-1992), IBF (1990-1992,1993-1994,), WBA (1990-1992,1993-1994), WBF (2010-2011). Йил боксчиси (1987,1996,1997).



9. Леннокс Льюис

Мамлакати: Англия

Эришган натижалари: XXIV ёзги Олимпиада чемпиони, Супер оғир вазн мутлақ жаҳон чемпиони (1999), WBC (1993-1994,1997-2001), IBF (1999-2001),WBА (1999). Халқаро бокс шон-шараф залига киритилган.



8.Владимир Кличко

Мамлакати: Украина

Эришган натижалари: XXVI  ёзги Олимпиада чемпиони (1996). Ҳарбийлар ўртасида Олимпиада чемпиони (1995). Супероғир вазн тоифасида WBO (2000-2003,2008-2015), IBO (2006-2015),WBA (2011-2015) камари соҳиби. Европа чемпиони EBU талқини бўйича (1999).



7. Жо Фрейзер

Мамлакати: АҚШ

Эришган натижалари: Олимпиада чемпиони (1964), Супероғир вазн мутлақ жаҳон чемпиони. WBC (1970-1973), WBA (1970-1973) камари соҳиби. Бир нечта ташкилотлар томонидан йил боксчиси сифатида тан олинган.



6. Жорж Эдвард Форман 

Мамлакати: АҚШ

Эришган натижалари: Олимпиада чемпиони (1968),Супер оғир вазн мутлоқ жаҳон чемпиони (1974). WBC (1973-1974), WBA (1973-1974,1994-1995), IBF (1994-1995) камари соҳиби. Йил боксчиси (1973,1976), Йил қайтиши (1994).



5. Майк Тайсон

Мамлакати: АҚШ

Эришган натижалари: Олимпиада чемпиони (1982), Супероғир вазн мутлақ жаҳон чемпиони (1987-1990), WBC (1986—1990, 1996), WBA (1987—1990, 1996), IBF (1987—1990) камарлари соҳиби. Энг истеъдодли боксчи (1985), Йил боксчиси (1986,1988), Вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши боксчи (1987-1989).



4. Жо Луис

Мамлакати: АҚШ

Эришган натижалари: Супероғир вазн мутлоқ жаҳон чемпиони. Йил боксчиси (1936, 1938, 1939, 1941). Вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши панчер сифатида тан олинган.



3. Жек Демпси

Мамлакати: АҚШ

Эришган натижалари: Супероғир вазн мутлақ жаҳон чемпиони (1919-1926). Вазн тоифасидан қаътий назар энг яхши панчерлар орасида еттинчи ўрини эгаллаган. Эллик йилликнинг энг яхши боксчиси (1950).



2. Рокки Марчиано

Мамлакати: АҚШ

Эришган натижалари: Супероғир вазн тоифасининг мутлақ жаҳон чемпиони. Бир марта ҳам мағлуб бўлмаган ягона чемпион (49-0)  



1. Муҳаммад Али

Мамлакати: АҚШ

Эришган натижалари: Супероғир вазннинг мутлақ чемпиони (1964—1966, 1974—1978). Йил боксчиси (1963, 1966, 1972, 1974, 1975, 1978). Аср спортчиси (1974).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
16 мар 10:40:31
Vista 1981
Boks qiroli òz òrnida
   
15 мар 18:52:29
aszmuzb
Жек Демпсини билмас эканман
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг