UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

11 авг 09:32
Янгиликлар

Гимнастика, Токио-2020

Алина Кабаева: Ҳакамлар исроиллик гимнастикачини мағлуб этишини хоҳлашмади

Бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони Алина Кабаева Токио Олимпиасида россиялик гимнастикаларнинг чиқишларига берилган баҳолардан ғазабланди.

"Албатта, Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида содир бўлган воқеа жаҳон бадиий гимнастикаси учун даҳшатли ҳолат. Дина Аверина аъло даражада иштирок этди, у тўрт дастурни ҳам аъло даражада бажарди, элементларни бехато ижро этди. Исроиллик рақиби каби ҳеч нарсани тушириб юбормади.

Дина Аверина охирги дастурини тасма билан тугатди ва хатосиз яхши бажарди. Аммо, унга баҳо бериш учун 6 дақиқа сарфланди. Гарчи ҳозирда агар сиз ҳамма нарсани хатосиз яхши бажарган бўлсангиз, бир-икки дақиқа кутишингиз мумкин, лекин 6 дақиқа эмас... Бу нима дегани? Ҳакамлар баҳоларни ҳисоблашган ва Аверина исроиллик гимнастикачини мағлуб этишини хоҳлашмаган.

Биласизми, кўплаб спорт турларини НАТО мамлакатларидан келган ҳакамлар баҳолайдилар ва у ерда бизнинг спортчилар ғалаба қозонишади. Шунинг учун, менимча, бу савол ноўрин.  Шунчаки, яхши ва унчалик яхши бўлмаган одамлар бор.

Ҳа, Ашрам яхши гимнастикачи, у яхши чиқиш қилди, лекин қўпол хатога ҳам йўл қўйди. Бу хато учун ундан бир очко олиб ташланиши керак эди, аммо 0,7 очко олиб ташланди. Бундай хато билан Олимпия ўйинларида ғалаба қозонилмайди", - дея Кабаеванинг сўзларини келтиради РИА Новости "Россия" 1 телеканалига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилдан бери биринчи марта Россия бадиий гимнастика бўйича олтин медаль олмади. Бу россиялик Дина Аверина шанба куни кўпкурашнинг яккалик баҳсларида Исроил спортчиси Лина Ашрамга ютқазиб, кумуш медаль соҳибасига айлангандан кейин содир бўлди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг