UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

16 мар 13:49
Янгиликлар

Самбо

Алишер Алимов Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси лавозимига қайта сайланди

Бугун, 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Ўзбекистон самбо ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Халқаро самбо федерацияси Ижроқўми аъзоси Александр Корсик, Осиё ва Океания самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев, Осиё ва Океания самбо уюшмаси Ижроқўм аъзоси Ризо Муҳаммад Насери, Вазирлар Маҳкамаси масъули Рашид Талипов, ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари вакиллари, мураббийлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Конференцияни Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов очиб берди. У киши самбода эришилаётган муваффақиятлар, самбонинг аҳамияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафида самбочиларнинг кўплиги ва бошқа масалалар ҳақида гапирди. 


ФИАС ижроқўми аъзоси Александр Корсик эса ўз чиқишида ўзбек самбосининг жаҳон миқёсида қўлга киритаётган ютуқлари, Осиё ва жаҳон чемпионатларини муваффақиятли мезбонлиги ва яна бир қатор жиҳатлар ҳақида гапирди. У шунингдек Алишер Алимов ва унинг жамоасига Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаковнинг миннатдорчилигини етказди. 

Конференция давомида ташкилот томонидан сўнгги 4 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. 

Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалардан бири ассоциацияга раис ҳамда бош котиб сайлашдан иборат эди. 

Унга кўра, ассоциацияга 4 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Алимов Алишер Рихсиваевич номзоди ташкилот раиси лавозимига яна бир бор тавсия этилди. Делегатлар бир овоздан номзодни қўллаб-қувватлашди ва Алишер Алимов навбатдаги муддатга Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси лавозимига сайланди. 



Бош котиб лавозимига эса Шакиров Роман Ильдарович номзоди тавсия этилди. Делегатлар мазкур номзодни ҳам қўллаб-қувватлашди ва Роман Шакиров бош котиб сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Конференция якунида иштирокчилар ўз таклифларини билдириб ўтишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон самбо ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўз якунига етди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг