UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 авг 18:01
Янгиликлар

Самбо

Алишер Алимов: "Санкт-Петербургдаги мусобақа биз учун ҳар томонлама фойдали бўлади"

Теглар :  Самбо
Бугун самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари FIAS (Халқаро самбо федерацияси) президенти соврини учун ўтказиладиган мусобақага йўл олишади.

Баҳслар Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилади. Ушбу мусобақа олдидан Ўзбекистон самбо ассициацияси раиси Алишер Алимов ўз фикларини билдирди. 

"19 август куни терма жамоа аъзолари билан бирга Россияга йўл оламиз. Мусобақа 7 та вазн тоифасида ўтказилади ва унда 6 нафар ҳамюртимиз иштирок этади. 

Қайд этиш лозимки, мусобақада қатнашиш учун Халқаро самбо федерациясидан таклифнома келган. Улар бизнинг 6 нафар спортчимизни баҳсларда қатнашишга лойиқ кўришибди. Бу бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. 

Беллашувларда 21 мамлакатдан спортчилар қатнашади. Яна бир муҳим жиҳати, турнир якунига кўра чемпион бўлган спортчилар 10 минг долларни қўлга киритишади. Кумуш ва бронза медали соҳиблари эса мос равишда 7 минг ва 5 минг долларга эга чиқишади. 

Яхши биласиз, ноябрь ойида Тошкент шаҳрида жаҳон чемпионати ўтказилади. Ушбу турнир орқали спортчиларимизнинг ҳолатини яна бир маротаба кўздан кечириб оламиз. Шунингдек, самбочиларимизнинг асосий рақибларини ҳам кўриб олиш имкониятимиз бўлади.

Шу каби жиҳатларни инобатга олган ҳолда айтишим мумкинки, Санкт-Петербургдаги мусобақа биз учун ҳар томонлама фойдали бўлади", - деди Алишер Алимов Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизматига берган интервьюсида.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг