UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 май 10:11
Янгиликлар

Спорт курашлари

Андижонда юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Андижон шаҳрида собиқ курашчи Акмалхўжа Раҳимов хотирасига бағишланган биринчи халқаро турнир бўлиб ўтди.

Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг ёпиқ аренасида ташкил этилган мазкур мусобақада ўзбекистонлик курашчи полвонлардан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия давлатидан келган спортчилар гиламга чиқишди. 

Мусобақанинг очилиш маросимида Андижон вилояти ёшлар сиёсати ва спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов сўзга чиқиб, Акмалхўжа Раҳимовни хотирлади ва унинг оила аъзоларига спортни ривожлантириш йўлида қўшаётган хиссаси учун миннатдорчилик билдирган холда иштирокчиларга омад тилади.

Шундан сўнг катта монитор орқали мусобақа иштирокчиларига Акмалхўжа Раҳимовнинг хотирасига бағишланган видео ролик тақдим этилиб, унинг спортдаги фаолияти ҳақида қисқача маълумот берилди. 

Спорт устаси, миллий тоифадаги ҳакам Акмалхўжа Раҳимов 1965 йил Андижон шахрида туғилган. Ёшлигида бошқа тенгқурларидан фарқли равишда Акмалхўжа спортнинг юнон-рум кураш турига қизиққан ва 10 ёшидан ушбу яккакураш тури билан шуғуллана бошлаган. 

Курашчи сифатида собиқ иттифоқ даврида 1983 йил ёшлар ўртасида спартакиада ғолиби, шунингдек бир неча карра Ўзбекистон чемпионати ғолиби сифатида ҳам эътироф этилган. Россиянинг Омск шаҳридаги олийгоҳда тахсил олиб юрган даврида ҳам спорт билан ҳамнафас бўлиб, бир нечта чемпионатларда совринли ўринларни қўлга киритган.

1991 йил спортчилик фаолиятини якунлаб, маълум муддат соғлигини тиклаш билан банд бўлган. 1996 йилдан 2002 йилга қадар мураббий сифатида иш олиб борган. Ўтган давр мобайнида  давомида 100 дан ортиқ шогирдларини етиштириб чиқарган. 

Мадаминов Муҳаммадумар, Хошимбеков Нурбек, Абдусаломов Ҳайитбой, Мамасолиев Аброр каби кўплаб курашчи спортчилар айнан мураббий Акмалхўжа Раҳимов қўли остида Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, шоҳсупага кўтарилган. 

Очилиш маросими якунига етгач, ташкилотчилар меҳмонларни бир пиёла чойга таклиф қилишди. Ғолиб ва совриндорларга ҳомийлар томонидан смарт телевизор, чангютгич, махсус медаль, статуетка ва дипломлар топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг