UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 мар 16:27
Янгиликлар

Дзюдо

Анталия "Катта Дубулға" турнирида иштирок этадиган таркибимиз маълум

Бугун Тбилиси "Катта Дубулға" турниридаги иштирокини муддатидан аввал якунлаган дзюдочиларимизнинг навбатдаги манзили Туркия бўлади.

Беш кундан сўнг, аниқроғи 29-31 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Айни шу дақиқаларга қадар мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада қатнашиш истагини дунёнинг 5 қитъаси 96 давлатидан жами 668 нафар (377 эркак, 291 аёл) дзюдочи билдирган.

Табиийки, улар орасида бизнинг дзюдочиларимиз ҳам бор. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби 20 нафар (12 эркак, 8 аёл) дзюдочини мусобақа қайдномасида рўйхатдан ўтказган. Кичик ўзгариш бўлиб қолмаса, таркибга киритилган дзюдочиларимиз турнир медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб боришади.


Анталия "Катта Дубулға" турнири учун таркибимиз:

АЁЛЛАР

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-52 кг: Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева 

-57 кг: Шукуржон Аминова

-70 кг: Шоҳиста Назарова, Гулноза Матниязова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Рината Илматова 


ЭРКАКЛАР

-60 кг: Дилшодбек Баратов, Достон Рўзиев

-66 кг: Муҳриддин Тиловов, Сардор Нуриллаев

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов, Муроджон Йўлдошев

-81 кг: Нурбек Муртазоев, Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Алишер Юсупов, Шоҳруҳхон Бахтиёров 


Бош мураббий: Илиас Илиадис

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг