UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

29 июн 14:41
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика: Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қизларимиз тантанали кутиб олинди

Жорий йилнинг 20-27 июнь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича қитъа биринчилиги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада бадиий гимнастика бўйича аёллар ва ёшлардан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоалари юқори савияда иштирок этишди. Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 та медаль (10 та олтин, 7 та кумуш, 1 та бронза) қўлга киритди.

Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган бадиий гимнастикачиларимиз бугун тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси, спортчиларнинг ота-оналари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Вакилаларимизнинг қитъа биринчилигида қайд этган натижалари билан танишинг.

Осиё чемпионати, жамоавий баҳслар (катталар ўртасида):

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Япония.

Осиё чемпионати, жамоавий баҳслар (ўсмир қизлар ўртасида):

1. Қозоғистон,

2. Ўзбекистон,

3. Япония.

Осиё чемпионати, катталар ўртасида:

Икрамова Тахмина — 4 та олтин, 1 та кумуш,

Ташкенбаева Сабина — 1 та кумуш.

Гуруҳ чиқишлари (Ибрагимова Шаҳзода, Аъзамова Нилуфар, Исъҳоқзода Мумтозабону, Жуманиязова Наргиза, Абдурауфова Хуршидабону, Пак Мария) 2 та олтин, 1 та кумуш.

Осиё чемпионати, ўсмир қизлар ўртасида:

Усова Наталя 1 та олтин, Сарансева Анастасия 1 та кумуш, Аталянс Эвелина 1 та олтин, Савадян Вилана 1 та олтин. Гуруҳ баҳслари (Доменика Дамирова, Иродахон Садиқова, Диёра Бахтиёрова, Мубина Камолова ва Амира Мирзаёрова) 2 та кумуш, 1 та бронза.

Шунингдек, Осиё чемпионатида жами 15та давлат иштирок этган бўлиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Ўзбекистон терма жамоаси эгаллади. 2-ўрин Қозоғистон терма жамоасига насиб этди. 3-ўринни япониялик бадиий гимнастикачилар қўлга киритишди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамюртларимизни Осиё чемпионатидаги муносиб иштироки билан муборакбод этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг