UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

26 май 08:09
Янгиликлар

Сув спорти турлари

“Баркамол авлод-2017”. Илк медаллар сузиш спорти усталарида

Жиззах шаҳрида старт олган “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларининг илк медаллари сузиш баҳсларида ўз эгаларига топширилди.

“Сўғдиёна” универсал спорт мажмуасида “Баркамол авлод-2017” саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган энг сара спортчилар брасс, чалқанча, баттерфляй, эркин ҳамда аралаш эстафета усулларида сузиш бўйича ўзаро куч синашдилар.

Қизлар ўртасида 50 метрга баттерфляй усулда сузиш баҳсларида қашқадарёлик Фотима Амилова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Шу масофага ўсмирлар ўртасидаги мусобақада андижонлик Зуфар Абдулазизов биринчи ўринни эгаллади.

Ўсмирлар ва қизлар ўртасида 50 метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида пойтахтлик спортчилар Алексей Тарасенко ва Ирина Ушакова шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.


100 метрга баттерфляй усулда сузишда қизлар ўртасида қорақалпоғистонлик Маржина Ўразимбетова, ўсмирлар баҳсида пойтахтлик Артём Козлюк энг яхши натижа қайд этди.

Қизлар ўртасида 200 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида андижонлик Шаҳноза Содиқова, ўсмирлар ўртасида Навоий вилояти вакили Олимжон Одилов ғолиб чиқди. Қизлар ўртасида аралаш эстафета мусобақасида Қашқадарё вилояти, ўғил болалар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Сузиш бўйича мусобақаларнинг биринчи куни натижаларига кўра, энг кўп очко жамғарган Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, андижонлик ёшлар иккинчи, кашқадарёлик спортчилар учунчи ўринни эгаллашди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг