UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0

14 фев 14:23
Янгиликлар

Болалар спорти

“Баркамол авлод”: фарғоналик қизлар республикада энг кучли эканликларини исботлашди

Теглар :  Баркамол авлод
Аввал хабар берганимиздек, Хоразмда волейбол бўйича қизлар ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар республикада қайси жамоа энг кучли эканликларини исботлаш учун паркетга чиқишди.

Ўтказилган финал баҳсида мезбон Хоразм вилояти жамоаси водийнинг Фарғона вилояти жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда фарғоналик қизлар чемпионликни ўзлариники қилишди.

Республика финал босқичининг 3-ўрини Сирдарё вилояти жамоаси қизларига насиб этди. Шу билан волейбол бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунланди.

Маълумот учун, ушбу спорт тури бўйича ўғил болалар ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади. Мусобақага 17 февраль куни старт берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрь ойидан бошлаб “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичига старт берилган эди.

Ортда қолган вақт давомида “Баркамол авлод” спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган 4 та спорт тури бўйича 4 та мусобақа ўтказилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг