UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

30 авг 16:34
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш бўйича терма жамоа аъзолари учун тадбир ташкил этилди

Хабарингиз бор, 4-11 сентябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида илк бор МДҲ давлатлари ўйинлари ўтказилади.

Мазкур МДҲ давлатлари ўйинлари дастуридан белбоғли кураш спорт тури ҳам ўрин олган. Ушбу нуфузли мусобақада белбоғли кураш бўйича 14 нафар терма жамоамиз ҳам муносиб иштирок этишлари учун бош мураббий Усмон Маҳаматов бошчилигида Чирчиқ олимпия захиралари коллежида 20-29 августь кунлари ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди.  

Ўқув-машғулотлари якунлангач, кеча 29 августь куни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши ҳамда “Адолат” СДПнинг “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида ушбу терма жамоанинг мусобақага кетиш олди ва Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам дастурхони ёзиб, ўзига хос кузатув тадбирини ўтказишди.

Тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар иштирок этиб, спортчиларнинг МДҲ давлатлари ўйинларида муносиб иштирок этиб, кучлилар қаторидан жой олишини ва олтин медалларни қўлга киритиб, ватанимиз байроғини энг баланд кўтарилишида бор маҳоратларини намаён этишларини таъкидлаб, уларга нуфузли беллашувларда омад тилашди.

Тадбир сўнггида Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти Кенгаши томонидан терма жамао аъзоларига эсдалик совғалари улашилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг