UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 сен 09:16
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз МДҲ ўйинларида 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан биринчи бўлишди + ФОТО

Хабарингиз бор, 4 сентябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида илк бор МДҲ давлатлари ўйинларига старт берилганди.

Мазкур МДҲ давлатлари ўйинлари дастуридан белбоғли кураш спорт тури ҳам ўрин олган. Ушбу нуфузли мусобақада белбоғли кураш бўйича 14 нафар курашчиларимиз федерация раиси Равшан Дастиров ҳамда бош мураббий Усмон Маҳаматов бошчилигида иштирок этишмоқда.

Қувонарлиси, белбоғли кураш бўйича 5 сентябрь кунги беллашувларда терма жамоамиз аъзолари 7 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашди.

Демак, МДҲ ўйинларининг белбоғли кураш бўйича ўз вазн тоифаларида чемпион ва совриндорлари билан танишамиз.

52 кг. Фарангиз Абдунабиева ( олтин медаль)

66 кг. Мафтунабону Маҳмудова ( олтин медаль)

75 кг. Нусратбек Султонбоев (олтин медаль)

90 кг. Ойбекжон Муҳаммадов (олтин медаль)

57 кг. Камронбек Ортиқов (олтин медаль)

68 кг. Ойбек Султонов (олтин медаль)

82 кг. Муҳаммаджон Расулов (олтин медаль)

48 кг. Моҳигул Ибрагимова ( кумуш медаль)

58 кг. Бийбигаухар Полатбаева (кумуш медаль)

76 кг. Земфира Азатова (кумуш медаль)

76 кг. Мунисахон Носирова (бронза медаль)

Шу тариқа белбоғли курашчиларимиз мамлакатимиз байроғини энг баланд кўтарилишига эришишди.  

Белбоғли кураш бўйича спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида 7 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медалларига эга чиққан ҳолда биринчи бўлишди.

Россия терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза билан иккинчи, 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан Қозоғистон жамоаси учинчи ўринни банд этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 сен 12:32:01
Javohirjon
Mana bu boshqa gap!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг