UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

19 мар 14:30
Янгиликлар

Таэквондо

Belgian Open-2023. Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси биринчи ўринда

Теглар :  Таэквондо
Кеча Бельгиянинг Ломмель шаҳрида таэквондо WТ бўйича Belgian Open халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар вакили медаллар учун кураш олиб борди.

Қувонарлиси уларнинг 6 нафари совриндор бўлди. Улуғбек Рашитов, Шуҳрат Салаев ва Нияз Пўлатов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалини қўлга киритишди. Феруза Садикова кумуш, Мадинабону Маннопова ҳамда Никита Рафалович эса бронза медалига эга чиқишди. 

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистондан бошқа ҳеч бир давлат спортчилари 3та олтин медални қўлга кирита олмади ҳамда дунёнинг 70 та мамлакатидан келган энг сара таэквондочилар орасида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади.

Ўз навбатида спортчиларимиз Париж-2024 йўлида навбатдаги қимматли очколарни қўлга киритишди.

"Belgian Open-2023" совриндорлари: 

Олтин - Шуҳрат Салаев, Улуғбек Рашитов, Нияз Пўлатов

Кумуш - Феруза Садикова

Бронза - Мадинабону Маннопова, Никита Рафалович

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг