UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

09 апр 16:58
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бир "классигимиз" Осиё чемпионати финалида, яна 3 нафари бронза учун курашади

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди.

Мусобақанинг илк куни юнон-рум кураши баҳсларига старт берилди ва айни пайтга келиб, финал дастурида медаллар учун гиламга чиқадиган классиклар номи маълум бўлди. Терма жамоамизнинг тўрт нафар аъзоси Осиё чемпионати медаллари учун курашиш имкониятини қўлга киритди.

Қувонарлиси, юртимиз шарафини 63 кг вазн тоифаси беллашувларида ҳимоя қилаётган Шермуҳаммад Шарибжонов 1/4 финалда япониялик Кьеза Маруямани 9-3, 1/2 финалда эса қозоғистонлик Муҳамедали Мамурбекни 6-5 ҳисобида мағлуб этди. Энди у финалда Осиё чемпионлиги учун эронлик Иман Хоссейн Муҳаммадига қарши баҳс олиб боради.     


Медаль учун курашадиган полвонларимиз:

63 кг вазн тоифаси. ФИНАЛ

Шермуҳаммад Шарибжонов (Ўзбекистон) - Иман Ҳоссейн Муҳаммади (Эрон)


55 кг вазн тоифаси бронза медали учун

Ихтиёр Ботиров (Ўзбекистон) - Тайга Ониши (Япония)


87 кг вазн тоифаси бронза медали 

Жалгасбай Бердимуратов (Ўзбекистон) - Атабек Азисбеков (Қирғизистон)


130 кг вазн тоифаси бронза медали учун

Темурбек Насимов (Ўзбекистон) - Роман Ким (Қирғизистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг