UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 фев 12:14
Янгиликлар

Каратэ

Bishkek Open-2019. Каратэчиларимиз 23та медал билан қайтишди ФОТО

8-10 февраль кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида каратэ WKF бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

Каратэнинг олимпия оиласига мансуб йўналиши бўйича ташкил этилган Bihkek Open-2019 турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг 35 нафар аъзолари ҳам муносиб тарзда иштирок этишди. 

Қувонарлиси, кеча якунига етган мазкур халқаро мусобақада вакилларимиз  11та олтин, 5та кумуш, 7та бронза, жами 23та медал билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди. 

Ўн иккинчи бор ўтказилган ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги турнирда Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон каби еттита давлатдан 500га яқин каратэчилар ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. 

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси спортчилари орасида Бекзод Ҳайитбоев, Жамшид Хожакметов, Дилдор Аннадурдиева, Асилбек Муҳаммаджон ўғли, Суннатулло Худойберганов, Азиза Алиқулова, Руҳшона Паёнова, Юлдуз Алиқулова, Самандар Сафаров, Меҳриддин Тўрахонов, Муҳаммаджон Турсунмуҳамматов, Севинч Раҳимова, Камрон Мадаминов, Абдулла Баҳромов, Шоҳжаҳон Аҳмадалиев, Ислом Сатторов, Фирдавс Аҳмаджонов, Ирода Акбарова, Мохларой Ҳакимжонова, Муаззам Эгамбердиева, Албек Зайнобиддинов ҳамда Абдулла Баҳромов ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг