UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0

23 сен 16:48
Янгиликлар

Болалар спорти

Болалар спорти. Машғулотларда тобланиб, чемпионлик сари интилаётган нишонлик болалар

Теглар :  Нишон
БЎСМларда спорт турларига ошно бўлиб, мураббийлар кўрсатмасига сўзсиз амал қилиб, мақсад-манзиллари сари дадил қадам ташлаётган ўғил-қизларимизга ҳавас қилсанг арзийди.

Қашқадарё вилояти Туризм ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Нишон туман болалар – ўсмирлар спорт мактабида тарбияланаётган спортчи-ўқувчилар ҳам маррани баланд олиб, машғулотларга зўр беришган.

Нишон туманидаги мазкур болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни пайтда 1100 нафарга яқин ўқувчилар 27 нафар малакали мураббийлар қўл остида спортнинг бокс,спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, стол тенниси,қўл тўпи,енгил атлетика, таэквондо (ВТ), дзюдо,волейбол, футбол,бадминтон, кураш, Ўзбек жанг санъати ҳамда ашихара -каратэ  турлари бўйича мунтазам ўқув-машғулотларида иштирок этиб, маҳоратларини ошириб боришмоқда.  

Машғулотларда тобланаётган ёш спортчиларининг  мусобақларда қўлга киритаётган натижалари ҳам мақтовга лойиқ, дейиш мумкин. БЎСМда биргина жорий йилда 60 нафардан ортиқ вилоят чемпионлари, 40 нафарга яқин республика чемпионлари тайёрланган. 2021 йил 1-2 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ашихара – каратэ бўйича Осиё чемпионатида Нафиса Норбекова олтин, Маржона Баратова олтин ва кумуш медаль, Зилола Гапарова, Севинч Тўрақўлова, Бехруз Тўрақўлов ҳамда Барзоний Хусаиновлар кумуш медалларни қўлга киритишган.



Албатта, ёш спортчиларнинг юқори натижаларга эришишида  БЎСМ директори Обиджон Сайфиев бошчилигида Худоёр Искандаров,(Ўзбек жанг санъати), Санжар Қўйлиев (ашихара- каратэ), Фозил Қодиров (ашихара - каратэ), Аъзам Холёров (енгил атлетика), Элдор Қуватов (бокс), Рустам Янгиев (таэквондо (ВТ), Гулирухсора Сайдалимова (таэквондо ВТ) каби тажрибали устоз-мураббийлар меҳнатининг самараси, дейиш мумкин.

БЎСМ директори Обиджон Сайфиевнинг таъкидлашича,  БЎСМда мавжуд спорт турлари бўйича машғулотлар туманнинг турли ҳудудларидаги таълим муассасаларининг спорт залларида ҳамда 2018 йилда бунёд этилган спорт мажмуасида олиб борилади. Спорт мажмуада бир пайтнинг ўзида бадиий гимнастика, бокс, кураш, таэквондо (ВТ), каратэ каби бир қатор спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиш имконияти яратилган. Жорий йилдан бошлаб спортчи – ўқувчиларнинг ота-оналарига фарзандларини машғулот пайтида кутиб туришлари учун ҳам алоҳида  қулайликлар яратилган.


Шунингдек, БЎСМдаги тартиб-интизом, ободонлаштириш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. БЎСМда яхши ниятлар билан экилган ниҳоллар, дов-дарахтлар секин-аста кўкка бўй чўзиб, атроф яшилликка бурканмоқда, машғулотлар сари чопқиллаётган ўғил-қизларнинг митти кўнглида эса ягона истак -  Олимп чўққисини забт этиш!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг