UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

07 дек 07:19
Янгиликлар

Оғир атлетика

Бугун бошланадиган Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақадан аввал матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Мендибоев, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб Шаҳрулло Маҳмудов мусобақа олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Шу пайтгача ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ва бошқа бир қатор нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилдик. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан илк бор катталар ўртасидаги дунё биринчилигини ҳам қабул қилмоқдамиз. Мусобақада 80 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасига ташкилий ишлардаги катта ёрдам учун алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Мусобақада ўз давлатларидаги карантин талаблари сабаб Хитой,  Италия,  Фижи ва яна баъзи мамлакатлар иштирок эта олмайдиган бўлди. Бироқ бу ҳолат унинг нуфузига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмайди. Яна бир аҳамиятли томони, чемпионат доирасида ўзбек оғир атлетикаси ривожи йўлида меҳнат қилган Олимпиада совриндорлари Наил Мухамедяров, Сергей Сирсов каби фахрийларни ҳам таклиф қилганмиз”, – деди Шаҳрулло Маҳмудов. 

Шундан сўнг Баҳром Мендибоев спортчиларимизнинг тайёргарлиги ҳақида қуйидагича тўхталиб ўтди: 

“Жаҳон чемпионатига олиб борилган тайёргарликка тўхталадиган бўлсак, Токио-2020 Олимпия ўйинларидан сўнг қисқа танаффусдан қилдик ва дарҳол ўқув-машғулот йиғинларини бошладик. Дастлаб машғулот Чирчиқдаги базамизда бўлди. Шундан сўнг Туркияда, кейин Украинада йиғин ташкил этдик. Ҳозирги пайтда терма жамоамизнинг барча спортчилари мусобақага шай. Унда йигитларимиздан 10 нафар, қизларимиздан 4 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади”.  

Ўз ўрнида Муҳаммад Жалуд юқори савиядаги ташкилий масалалар ҳақида гапирди. 

“Ўзбекистон доимо ҳар қандай мусобақаларни юқори савияда ташкиллаштириб келган. Бугун ҳам катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунда бевосита бош бўлган Ўзбекистон ҳукумати, Туризм ва спорт вазирлиги ва МОҚга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Токио-2020 Олимпиадасида ва ҳозиргача ҳам ҳеч қайси мусобақада атлетларимизда допинг чиқмаяпти. Бу спортимизнинг ҳалол рақобатда қадам ташлаётганини билдирмоқда”, – деди Халқаро оғир атлетика федерацияси бош котиби. 

Шунингдек, мутасаддилар анжуман давомида спортчиларимизнинг тайёргарлиги, ташкилий ишлар, атлетларнинг саломатлигини муҳофаза қилишдаги чора-тадбирлар ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб беришди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг