UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

27 дек 07:01
Янгиликлар

Шахмат

Бугун рапид баҳслари давом эттирилади. Шахматчиларимизнинг 6-турдаги рақиблари билан танишинг

Бугун Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи кунги баҳслар ўтказилади.

Умумий мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг иккинчи куни эркаклар ўртасида 4 та тур учрашувлари ўтказилади. Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен кечаги кун натижаларига кўра 5 имкониятдан 4,5 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилмоқда. 

Ҳиндистонликар Аржун Эргаиси, Видит Сантош, хитойлик Ю Янг Йи ва болгариялик Иван Чепаринов ҳисобида ҳам 4,5 тадан очко бор. Бугун 6-турда Магнус Карлсен биринчи доскада қора доналарда Видитга қарши баҳс олиб боради. Иккинчи доскада Аржун ва Ю Янг Йи тўқнаш келади.   

Ҳамюртларимиз орасидан ҳозирча энг яхши натижага Нодирбек Якуббоев эга бўлиб турибди. У 3,5 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 31-поғонадан жой олган. Бугун Якуббоев 6-турни оқ доналарда ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши ўтказади. Беш имкониятдан 3 очко тўплаган Нодирбек Абдусатторов 6-турда қора доналарда бельгиялик Даниэль Дарда билан ҳисоб-китоб қилади.    


Рапид йўналиши. 6-тур. Ўзбекистонлик шахматчиларнинг рақиблари:

Видит Сантош (Ҳиндистон, 2691) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2818) 

Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2564) - Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2667) 

Даниэль Дарда (Бельгия, 2543) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2727) 

Аниш Гири (Нидерландия, 2698) - Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон, 2527) 

Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2527) - Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2644) 

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2625) - Якуб Косаковски (Польша, 2472)

Алексей Дреев (FIDE, 2557) - Ортиқ Ниғматов (Ўзбекистон, 2398)

Рудик Макарян (FIDE, 2493) - Муҳаммадали Абдураҳмонов (Ўзбекистон, 2236)  

Сумия Билгуун (Мўғулистон, 2474) - Ҳумоюн Бегмуратов (Ўзбекистон, 2195) 

Абдумалик Абдусалимов (Ўзбекистон, 2330) - Ҳанс Ниеманн (АҚШ, 2606) 

Антон Демченко (Словения, 2538) - Бобур Сатторов (Ўзбекистон, 2333) 

Асроржон Омонов (Ўзбекистон, 2005) - Йенс Хирнейсе (Германия, 2436)

Сергей Склокин (FIDE, 1946) - Муҳиддин Мадаминов (Ўзбекистон, 2415) 

Жамшид Мустафоев (Ўзбекистон, 2313) - Баадур Жобава (Грузия, 2671)

Велимир Ивич (Сербия, 2509) - Муҳаммадзоҳид Суяров (Ўзбекистон, 2300) 

Саидакбар Сайдалиев (Ўзбекистон, 2316) - Антон Смирнов (Австралия, 2486)

Синиша Дразич (Сербия, 2412) - Алмас Раҳматуллаев (Ўзбекистон, 2251) 

Родриго Васкес (Чили, 2582) - Баҳром Баҳриллаев (Ўзбекистон, 2196)

Ван Форест (Нидерландия, 2484) - Далер Воҳидов (Ўзбекистон, 2110) 

Акмал Файзуллаев (Ўзбекистон, 2293) - Данис Куандикулу (Қозоғистон, 1755)

Элдиар Орозбаев (Қирғизистон, 2294) - Али Касимов (Ўзбекистон, 2114) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг