UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

24 мар 06:32
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Тбилиси "Катта Дубулға"да оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз, улар орасида Давлат Бобонов ҳам бор!

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг сўнгги учинчи кунги беллашувлари ўтказилади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб боришяпти. 

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра терма жамоамиз 2 та кумуш медаль билан 83 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақанинг биринчи куни Сардор Нуриллаев (-66 кг), кеча эса Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) терма жамоамизга кумуш медални тақдим этганди. 

Бугун эркаклар -90, -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқишади. Бугун оғир вазн тоифасида ўтказиладиган беллашувларда 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида жаҳон чемпиони, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов ҳам бор.  


Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз:

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева - Натали Пауэлл (Буюк Британия)

+78 кг: Рината Илматова - Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси)

-90 кг: Давлат Бобонов - Роберт Флорентино (Доминикан Республикаси)

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев - Мантас Климасаускас (Литва)

-100 кг: Рустам Шораҳматов - Леонардо Гонсалвеш (Бразилия) 

+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев - Анто Дубрета (Черногория)

+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров - Жамал Гамзатханов (Озарбайжон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг