UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

01 мар 20:00
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Қатар турнирида муваффақиятли иштирок этишди

Кетма-кет икки йилдирки, Қатарнинг Доха шаҳридаги “Ал Шакаб” от спорти комплекси ушбу спортининг конкур йўналиши бўйича “Longines Global Champions Tour ” турнирига мезбонлик қилиб келмоқда.

Аҳамиятилси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Баҳромжон Газиев бошчилигида спортчиларимиз ҳам ушбу мусобақада қатнашишди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Longines” туркумидаги мусобақалар дунё миқёсида катта обрўли спорт мусобақаси ҳисобланади. Унда сайёрамизнинг энг сара чавандозлари беллашишади. 26-29 февраль кунлари ўтказилган мусобақада дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган 150 нафардан зиёд спортчилари қатнашди. 

Турнир якунларига кўра “Longines Hathab – Medium Tour 2020” 120-120 см бўлган тўсиқлардан сакраш беллашувларида хамюртимиз Оқил Собиржонов энг юқори натижалардан бири билан ушбу турнирнинг кумуш медалига сазовор бўлди. “Longines Hathab – Open Class 2020” 115-125 см бўлган мусобақада Бахромжон Газиев чавандоз сифатида қатнашиб, 73 та спортчи орасида кучли ўнликка кирди. 

Мусобақанинг энг қувонарли хабарларидан бири баландлиги 130-145 см бўлган тўсиқлардан сакраш мусобақасида Абдушукур Собиржоновнинг олтин медал соҳибига айланиши бўлди. Ҳамюртимиз Оқил Собиржонов ҳам ушбу мусобақада қатнашиб кучли тўртталикдан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ҳамюртларимиз Европа ареналарида ўтган мусобақада ҳам юқори ўринларни эгаллашган эди. Мазкур ойда спортчиларимизнинг яна бир қатор турнирларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишлари режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг