UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 фев 08:04
Янгиликлар

Оғир атлетика

Чемпионларни етиштирган мураббий билан маҳорат сабоқлари + ФОТО

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олимпия спорт турларига бўлган қизиқиш ва эътибор кундан кунга ортиб бормоқда.

Хусусан, кейинги йилларда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йирик халқаро спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб келаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Оғир атлетикачиларимизнинг халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштироки кўпгина омилларга, жумладан, уларнинг техник-тактик тайёргарлигига ҳам боғлиқ. Шу масалалар бугунги кунда соҳа мутахассисларининг диққат марказида, десак адашмаймиз.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Оғир атлетика назарияси ва услубияти” кафедраси ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федрацияси билан ҳамкорликда қўшма илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда оғир атлетика бўйича миллий терма жамоамиз бош мураббийи, Лондон-2012 олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионларини етиштирган мураббий Баҳром Мендибоев ўзининг “Юқори малакали оғир атлетикачилар машғулотларида махсус тайёргарлик воситаларининг самарадорлиги” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди ҳамда амалий машғулот ўтди.

Шунингдек семинарда университет талабалари билан бир қаторда Жиззах ва Нукус олимпия захиралари коллежларининг оғир атлетика бўлими спортчилари ҳам иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг