UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

22 июн 20:19
Янгиликлар

Оғир атлетика

Чирчиқда ўтаётган оғир атлетика бўйича Марказий Осиё Очиқ чемпионатида илк кунги ғолиблар маълум ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида (U17) Марказий Осиё Очиқ чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Эрон ҳамда Туркия давлатлатидан ёш атлетлар ғолиблик учун беллашишмоқда. Юқори савияда ташкил этилган чемпионат доирасида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. 

Мазкур очилиш маросимида иштирок этган Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов спортчиларни қутлаб, мусобақани очиб берди. 

Шунингдек, очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов ҳам иштирок этиб, барча маросим қатнашчиларини самимий табриклаб, атлетларга омад тилади.

Мусобақа регламентига кўра, дастлабки куни қизлар 45, 49 кг. вазн тоифаларида куч синашишган бўлса, ўғил болалар ўртасида 49, 55 кг.вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди. 

Демак, 22 июнь кунги даст ва силтаб кўтариш бўйича ғолиб ва совриндорлар билан танишамиз.

Ўғил болалар. 49 кг. вазн тоифаси

1. Бекбул Сарпашев (Қирғизистон, 74+88 ) -162 кг. 

2. Килич Али (Туркия, 70+85) -155 кг. 

3. Асадулло Негматов (Тожикистон, 48+64) - 112 кг. 


55 кг. вазн тоифаси

1. Миразиз Мирсобиров (Ўзбекистон, 95+122) - 217кг. 

2. Диёр Одилов (Ўзбекистон 89+113)-202 кг.

3. Ерсейит Бейбарус (Қозоғистон, 89+112) - 201 кг. 

Қизлар. 45 кг. вазн тоифаси

1. Колчак Фатма Сена (Туркия, 55+62) - 117 кг.

2. Шабнам Каримбаева (Туркманистон, 54+63) - 117 кг. 

3. Муниса Одилова (Ўзбекистон, 51+62) - 113 кг. 


49 кг. вазн тоифаси

1. Ксения Прозорова (Қозоғистон, 70+87) -157 кг. 

2. Санай Лейла (Туркия, 63+73) - 136 кг. 

3. Инсана Расидова (Қозоғистон, 47+63) - 110 кг. 

Кучли учликдан жой олган спортчилар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Ўсмирлар ўртасидаги Марказий Осиё Очиқ чемпионати 24 июнга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади. Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг