UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1

07 май 08:31
Янгиликлар

Кураш

Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туман спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2011-2013 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган 320 нафар ёш полвон белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида ўз вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун кураш тушишди.  

Чемпионатнинг биринчи кунида дастлаб, мусобоқанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Унда сўз олган Чироқчи туман ҳокими Файзулла Юсупов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жуманов мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида таъкидлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг мусобақа регламентига мувофиқ, ўғил болалар белбоғли курашнинг классик йўналишида 13, қизлар эса эркин йўналишда 9 та вазн тоифасида беллашувларга киришди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Айниқса, қашқадарёлик курашчи қизлар жамоасининг чиқишлари мухлислар олқишига сазовор бўлди. 

Жумладан, Чироқчи спорт мактаби мураббийи Оловиддин Алҳамовнинг шогирдлари Руҳшона Алҳамова (52 кг.), Раёна Баҳромжонова (40 кг.), мураббий Шуҳрат Ороловнинг шогирди Сарвиноз Олтибоеваларнинг барча рақибларини тезкорлик билан мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритиши белбоғли кураш мутахассислар томонидан эътирофга лойиқ деб топилди. 

Барча ғолиб ва совриндорлар:

Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиши): 

24 кг. Омадбек Одилжонов (Наманган)

27 кг. Муъинжон Аҳмаджонов (Андижон) 

30 кг. Исохон Муҳаммадалиев (Наманган)

33 кг. Шердор Расулжонов (Наманган) 

36 кг. Лазизбек Жуманазаров (Фарғона) 

40 кг. Ёрдонбек Мухторжонов (Фарғона) 

44 кг. Мустафо Абдуманнонов (Фарғона) 

48 кг. Фирдавс Билолиддинов (Андижон) 

52 кг. Ҳамидулло Аҳмаджонов (Андижон) 

56 кг. Муҳаммадсодиқ Арсланбеков (Наманган) 

60 кг. Сирожиддин Раҳмонов (Сирдарё) 

65 кг. Абдулла Юлдошев (Андижон) 

+65 кг. Муҳаммадалий Акемниязав (ҚҚР) 

Қизлар (эркин йўналиш): 

27 кг. Муштарий Эркинова (Наманган) 

30 кг. Мадина Жўраева (Қашқадарё) 

33 кг. Дилнура Жабборова (Қашқадарё) 

36 кг. Кибрияхон Дўсқобилова (Қашқадарё) 

40 кг. Сарвиноз Олтибоева (Қашқадарё) 

44 кг. Мафтунахон Бегибоева (Навоий) 

48 кг. Гулёрахон Одилжонова (Фарғона) 

52 кг. Руҳшона Алҳамова (Қашқадарё) 

+52 кг. Моҳира Рўзимуродова (Қашқадарё).

Ўғил болалар (эркин йўналиш): 

24 кг. Муҳаммаддиёр Абдуманнопов (Андижон) 

27 кг. Муҳаммадали Турсунов (Андижон) 

30 кг. Хуршид Ҳазратов (Навоий)

33 кг. Даурхан Туринбоев (ҚҚР) 

36 кг. Зоҳид Саматов (Сирдарё) 

40 кг. Боязидхон Аҳмадалиев (Фарғона) 

44 кг. Жалол Ҳожиеа (Бухоро)

52 кг. Билолхўжа Ибрагимов (Қашқадарё) 

56 кг. Асадбек Чўлиев (Қашқадарё) 

60 кг. Қудратилло Онарбоев (Андижон) 

65 кг. Озодбек Қурбонов (Қашқадарё) 

+65 кг. Бексултан Махсетбаев (ҚҚР). 

Мусобақада кучли учликдан жой олган спортчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг