UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0

30 окт 07:38
Янгиликлар

Спорт курашлари, Болалар спорти

Эркин кураш. Қибрайдаги замонавий спорт залида мусобақа ўтказилди

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида эркин кураш бўйича вилоят чемпионати беллашувлари ташкил этилди.

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, вилоят эркин кураш федерацияси ҳамда Қибрай туман БЎСМ билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур чемпионатда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан эллик нафарга яқин эркин курашчилар ўнта вазн тоифасида  ғолиблик йўлида гиламга чиқишди. 

БЎСМнинг муҳташам спорт залида ўтган ушбу беллашувларда Дилмурод Ҳасанбоев (52 кг.Зангиота т.), Дониёр Шерматов (61 кг.Чирчиқ ш. ), Олим Шаропов (65 кг. Зангиота т.), Қаҳрамон Турсунбоев (70кг. Қибрай т.), Иброҳим Наврўзов (74 кг. Қибрай т.), Ҳусан Отабоев  (79 кг. Олмалиқ ш.), Сойиб Зухриддинов (86 кг. Зангиота т.), Боймурод Азимов (92 кг. Қибрай т.), Эдим Ведутов (97 кг. Олмалиқ ш.), Беҳзод Убайдуллаев (125 кг. Қуйичирчиқ т.)лар барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни эгаллашди. 

Беллашув якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Шу ўринда ушбу замонавий типдаги спорт залига эга бўлган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳақида қисқача маълумот. 

2015 йилда янгидан қурилиб фойдланишга топширилган БЎСМ спорт зали 18Х42 ўлчамда бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида бадиий гимнастика, бокс, таэквондо (ВТФ), эркин кураш, ушу сингари спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд. 

БЎСМда ҳозирда ўн иккита спорт тури бўйича 950 нафарга яқин ўғил-қизлар 26 нафар тажрибали мураббийлар қўл остида машғулотларга зўр беришган. Спортга ошно ўқувчилар жорий йилги вилоят мусобақаларида 193 нафари, мамлакат миқёсидаги беллашувларда 90 дан ортиқ, халқаро мусобақаларда 15 нафари совриндорлар қаторидан жой олишган. Бу кўрсаткич эса олдинги йилларга нисбатан бир мунча юқори бўлганидан далолат. 

БЎСМнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Азизжон Юсуповнинг бизга берган маълумотларига кўра, аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида тумандаги 87 та маҳаллаларда жойлашган 48 та умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни спортга кенг жалб қилиш орқали соғлом турумш тарзини тарғиб этиш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.

А. Юсуповнинг таъкидлашича, ҳали йил якунига қадар ўтадиган каратэ, таэквондо (ВКФ), мини-футбол, ушу каби спорт турлари бўйича нуфузли мусобақаларга БЎСМ тарбияланувчилари астойдил тайёргарлик кўришмоқда экан. Демак, чемпионалар сафи яна кенгайиши бор гап.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг