UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0

10 янв 08:05
Янгиликлар

Тадбирлар

Етти ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Теглар :  МеморандумМОҚ
Бўлажак меморандум 5 йил муддатга мўлжалланган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида муҳтарам Президентимиз томонидан Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, юртимизда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар сонини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон енгил атлетика ва триатлон федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унда ушбу ташкилотларнинг раҳбарияти, спорт жамоатчилиги вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Бўлажак меморандум 5 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда томонларнинг шахсий таркибини спортга кенг жалб қилиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни тайёрлаш, терма жамоаларимиз захираси учун иқтидорли спортчиларни саралаб олиш каби мақсадларни ўзида мужассамлаштирган.

Тадбир давомида меморандумнинг мазмун ва моҳияти, томонларнинг мажбурияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг томонлар ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди.

“Бу ташкилотлар доимо ҳамкорликда ишлаб келишган. Олдимизда бу йил Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларидан ташқари Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, Ислом бирдамлиги ўйинлари каби мусобақалар турибди. Ҳарбий соҳага алоқадор спортчиларимиз ҳам кўплаб топилади. Ушбу мусобақаларни санаб ўтишимнинг яна бир сабаби уларга ушбу ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрланиб, Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қилишдир. Қолаверса, бу орқали аҳолимизнинг барча бўғинларига спортнинг кириб боришини таъминашдир”, – деди МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов.

Ҳамкорлик меморандуми имзолангач иштирокчилар унинг спортимиз ўсиши учун не чоғлик аҳамиятли экани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари сўзга чиқиб, ҳамкорликда ишлашдан мамнун эканликларини билдириб ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг