UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

31 май 08:44
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Фарғона олимпия захиралари коллежида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафарга яқин полвонлар иштирок этмоқда.

Ушбу мусобақада дастлаб, тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Табрик учун сўз олган федерация раиси Равшан Дастиров, Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари - туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Аҳмедов, Ўзбекистон Миллий олимпия қумитасининг Фарғона вилояти вакили, кураш бўйича Фарғона вилояти ижрочи директори Севара Деҳқонова, белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов, белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида терма жамоа бош мураббийи Аъзамжон Шокиржоновлар  юртимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортга, миллий спорт турларимизга,  хусусан, спортнинг аҳоли орасида оммавийлигини таъминлаш каби ишларга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида таъкидлаб, полвонларларга омад тилашди. Шу тариқа катталар ўртасидаги мазкур Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу беллашувларда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 та вазн тоифасида, аёллар эркин йўналишда 5 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Беллашувлар 1 июнга қадар давом этади.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг