UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 фев 16:48
Янгиликлар

От Спорти

Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди

Теглар :  От спорти
Бугун, 11 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг ҳудудий бўлимлари вакиллари, мураббийлар, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Сир эмаски, сўнгги йилларда мамлакатимизда от спортига бўлган эътибор ошди. Мазкур йўналиш бўйича "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори ҳам имзоланган. Шу сабабдан ҳам чавандозларимиздан юқори натижалар кутишга ҳақлимиз. Бугун ўтказилган ҳисобот-сайлов Конференцияси кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерацияга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

Шу муносабат билан ушбу лавозимга Абдуллаев Феруз Талъатович номзоди таклиф этилди. Иштирокчилар бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа, Феруз Абдуллаев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг янги раисига айланди. Маълумот учун, Феруз Абдуллаев 1976 йилда Самарқандда таваллуд топган. Тадбиркор.

"Билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Бу спорт мен учун бегона эмас. Мамлакатимизда от спорти сўнгги 5-6 йилда ривожланди дея оламан. Насиб қилса, биргаликда ҳаракат қиламиз ва мазкур спорт турини янада ривожлантирамиз. Бошқа вилоятларда ҳам от спорти йўналишларини кучайтирамиз”, - деди Феруз Абдуллаев.

Конференция давомида МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқар экан, Ўзбекистон Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.

"Бунгача раҳбарият катта ҳажмдаги ишни олиб борган. Буни яхши биламиз. Насиб қилса, Токио Олимпиадасида от спорти бўйича ҳам иштирок этамиз. Федерациянинг янги раҳбари ҳам МОҚ ижроия қўмитаси аъзолигидан жой олади. Спорт ривожи йўлида барчамиз бир оила сифатида иш олиб борамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Шу тариқа, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг