UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0

08 апр 11:17
Янгиликлар

Хоккей

Финал: Бугун "Ҳумо" "Номад"га қарши тўртинчи ўйинда музга чиқади

Теглар :  ҲумоНомад
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бугун Қозоғистоннинг "Номад" жамоасига қарши финал доирасидаги тўртинчи ўйинини ўтказади.

Хоккей бўйича Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси бугун Қозоғистон Очиқ чемпионати финал босқичи доирасида "Номад"га қарши иккинчи сафар ўйинида музга чиқади.

"Қанотлилар"нинг бугунги учрашуви Тошкент вақти билан соат 16:00 да, Остона шаҳридаги "Барис Арена"да бошланади.

Кеча жамоамиз учинчи ўйин доирасида музга чиққан эди. 105 дақиқа давом этган учрашувда "Номад" жамоаси 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу учрашув "Ҳумо" учун тарихдаги энг узоқ давом этган ўйин бўлди.

Жамоалар ўртасида ўтказилган учта учрашувдан сўнг сериядаги умумий ҳисоб 1:2, рақиблар фойдасига. Финал доирасидаги ўйинлар серияси тўрттадан еттитагача давом этиши мумкин.

"Ҳумо"нинг бугунги учрашуви YouTube платформасидаги InSportTV канали орқали трансляция қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг