UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0

12 апр 12:27
Янгиликлар

Кураш

Финалда ўзбек дербиси. Муҳсин кучлими ёки Асрор полвон?

Эрон Ислом Республикасининг Эсферайен шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирида дунёнинг кўплаб давлатларидан сара курашчилар гиламга чиқяпти. Юртимиз шарафини Ризамат Солиев мураббийлигидаги терма жамоамиз курашчилари ҳимоя қилишмоқда. 

Бироз аввал 50 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олувчи "Zeinal-Khan Traditional Wrestling Arena"да ярим финал беллашувлари ўтказилиб, финалга йўл олган курашчилар маълум бўлди. Улар орасида 3 нафар ўзбекистонлик курашчилар ҳам бор. 

Алихон Нодиров 1/2 финалда тожикистонлик Ҳақназар Назаровни, Асрор Ҳамидов бир дақиқада яна бир тожик курашчиси Шарифжон Назировни, Муҳсин Ҳисомиддинов эса бир ярим дақиқада россиялик полвон Антон Брачовни мағлубиятга учратди. Финалда ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Муҳсин полвон Асрор полвонга қарши!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг