UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

22 фев 18:19
Янгиликлар

Формула-1

Формула-1. "Альпин" жамоаси 2022 йилги мавсум учун янги болидини намойиш этди

Теглар :  Формула-1
Франциянинг "Альпин" жамоаси 2022 йилги мавсум учун янги автомобилни тақдим этди. Янги машина А522 индексини олди.

2022 йилги мавсумдан бошлаб Формула-1да янги техник регламент амал қилади, шу туфайли автомобилларнинг ташқи кўриниши, шунингдек, техник хусусиятлари кескин ўзгаради.

Ўтган йили "Альпин" конструкторлар чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаган эди. Жамоа шарафини испаниялик Фернандо Алонсо ва франциялик Эстебан Окон ҳимоя қилишган, 2022 йилги мавсумда ҳайдовчилар таркиби ўзгармайди.

Шу тариқа, фақат битта жамоа ҳали янги мавсум учун автомобилини намойиш этмади. Бу - "Альфа Ромео" жамоаси. Уларнинг тақдимоти Баҳрайндаги мавсумолди илк синов пойгалари якунланганидан кейин 27 февралда ўтказилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, биринчи мавсумолди синовлари 23-25   февраль кунлари Барселонада (Испания) бўлиб ўтади. Иккинчи йиғин 10-12 март кунларига мўлжалланган ва Баҳрайнда бўлиб ўтади. Шундан сўнг, у ерда янги мавсумнинг биринчи босқичи бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг