UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

07 окт 11:04
Янгиликлар

Бошқалар

ФОТО. Чирчиқда "Беш ташаббус олимпиадаси" беллашувлари авж палласида

Айни пайтда барча ҳудудларда "беш ташаббус олимпиадаси" нинг иккинчи мавсуми доирасида беллашувлар ўтказилмоқда. Хусусан, 4-6 октябрь кунлари Чирчиқ шаҳрида ҳам "беш ташаббус олимпиадаси" дастуридаги волейбол, енгил атлетика ҳамда стиртбол бўйича маҳаллалараро беллашувлар бўлиб ўтди.

Ушбу беллашувлар Ёшлар ишлари агентлиги Чирчиқ шаҳар бўлими, Чирчиқ шаҳар спорт мактаби ва бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

4 октябрь куни  волейбол бўйича  4 та сектор ҳудудида маҳаллалар ўртасида мусобақалар ташкил этилиб, биринчи ўринларни банд этган жамоалар кейинги босқич масаласини ҳал этишди. 

Шунингдек, 5 октябрь куни шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларида енгил атлетика баҳслари қизғин тарзда ўтказилди ва маррага биринчи бўлиб етиб келган иштирокчилар шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритишди. "Беш ташаббус олимпиадаси" дастуридан ўрин олган стритбол беллашувлари режага мувофиқ 6 октябрь куни ўтказилди. Чирчиқ шаҳрининг тўртта ҳудудида бўлиб ўтган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги стиртбол мусобақалари ҳам қизғин баҳсларга бой тарзда ўтказилди. Тўртта ёш тоифасида бўлиб ўтган мазкур стиртбол мусобақаларида  ҳам регламентга кўра, биринчи ўринни эгаллаган жамоалар шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги беллашувлар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг