UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

13 фев 07:22
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Challenge. Абдусатторов 1/2 финалда, эндиги рақиб Магнус Карлсен!

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири давом этмоқда.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сураётган Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2744) ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Кеча 1/4 финал босқичнинг жавоб учрашувлари ўтказилди. Саралаш босқичини ғолиб сифатида якунлаган Абдусатторов 1/4 финалда хитойлик Дин Лижэнь (Хитой, 2762) устидан ҳам зафар қучди. Биринчи партияда Нодирбекнинг ғалабаси қайд этилганди. Иккинчи учрашувда гроссмейтеримиз қора доналарда дуранг ўйнади. 

Чорак финалнинг битта жуфтлигида ғолиб тай-брекда аниқланди. Унда рапид ва блиц шахматда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) франциялик Алиреза Фирузджа (2760)дан устун келди. Энди 1/2 финалда яна бир бор Нодирбек Абдусатторов - Магнус Карлсен қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.    

Эслатиб ўтамиз, шахматчимиз саралаш босқичининг сўнгги 7-турида Карлсенни мағлубиятга учратиб, плей-оффга 1-ўрин билан йўл олганди. Ярим финал учрашувлари бугун ва эртага ўтказилади. Шахматчилар ўзаро иккита партия ўйнашади. Жами 40 та юришга 90 дақиқадан вақт берилади. Икки партияда ғолиб аниқланмаган тақдирда тай-брекка мурожаат қилинади. Плей-оффнинг барча босқич учрашувлари бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади.


1/4 финал натижалари 

Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) 1-1 (1-0, 0-1). Тай-брейк - 0-2

Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) - Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) 1.5-0.5 (1-0, 1/2)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - Дин Лижэнь (Хитой, 2762) 1.5-0.5 (1-0, 1/2)

Винсент Каймер (Германия, 2738) - Левон Аронян (АҚШ, 2725) 0.5-1.5 (1/2, 0-1)


1/2 финал жуфтликлари (13-14 февраль):

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) - Левон Аронян (АҚШ, 2725)


5-8 ўринлар учун баҳс

Алиреза Фирузджа - Дин Лижэнь

Винсент Каймер - Доммараджу Гукеш

Финал: 15-16 февраль    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг