UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

15 фев 08:25
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Challenge. Абдусатторовнинг 3-ўрин учун баҳсдаги рақиби маълум

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири давом этмоқда.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сураётган Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2744) ҳам иштирок этяпти. Кеча 1/2 финал босқичнинг иккинчи учрашувлари ўтказилди. 

Саралаш босқичини ғолиб сифатида якунлаган Абдусатторов финал чиптаси учун рапид ва блиц шахматда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)га қарши оқ доналарда ҳаракат қилди ва дурангга эришди. Илк партиядаги ғалаба тажрибали Карлсенни финалга олиб чиқди. 

Иккинчи 1/2 финал жуфтлигида Абдусатторовнинг 3-ўрин учун баҳсдаги рақиби аниқланди. Ушбу ярим финал ўйини муросасиз кечди. Асли арманистонлик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Аронян (АҚШ, 2725) ҳамда яна бир океан орти шахматчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) асосий партияларда биттадан ғалабага эришишди. Тай-брекда ҳам ғолиб аниқланмагач, навбат армагедон партияга берилди. Унда Каруана ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Аронян эса энди Нодирбек қарши 3-ўрин учун баҳс олиб боради. 


1/2 финал натижалари

Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) - Нодирбек Абдусатторов 1.5-0.5 (1-0, 1/2)

Левон Аронян (АҚШ, 2725) - Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) 3-4 (1-0, 0-1, 1-0, 0-1, 0-1, 1-0, 0-1)


5-8 ўринлар учун 

Дин Лижэнь (Хитой, 2762) - Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) 0.5-1.5 (0-1, 1/2)

Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) - Винсент Каймер (Германия, 2738) 2.5-1.5 (0-1, 1-0, 1-0, 1/2)


Финал: Карлсен - Каруана

3-ўрин учун: Абдусатторов - Аронян

5-6 ўрин учун: Фирузджа - Гукеш

7-8 ўрин учун: Дин Лижэнь - Каймер

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг