UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 июн 11:07
Янгиликлар

Самбо

"Ғалабамни ота-онам ва фарзандларимга бағишлайман", - Истам Қудратов

Самбо бўйича қитъа чемпионати давом этмоқда.

Кеча иккинчи кун финал баҳслари ҳам ўз якунига етди. Жанговор самбо бўйича -71 кг.гача бўлган вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Истам Қудратов финалда қирғизистонлик тажрибали рақибини енгиб, жамоамизга олтин медални тақдим этди. Ғалабадан сўнг спортчимизнинг жанг ҳақидаги фикрларига қизиқдик:

"Гувоҳи бўлганингиздек, финалда қирғизистонлик кучли рақиб Темарлан Токторбаев устидан ғалаба қозондим. Бундан аввалги баҳсларда тожикистонлик спортчи ҳамда ўзимизнинг терма жамоамиз вакили билан беллашган эдим. Шукурки, финалда ҳам ғолиб бўлиб терма жамоамиз ҳисобига олтин медални ёздириб қўйдим. Бизнинг шундай натижаларга эришишимиз йўлида меҳнат қилаётган Ўзбекистон Самбо Ассоциацияси раҳбариятига, Ички Ишлар вазирлигига, мураббийларимга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Осиё чемпионатларидаги учинчи олтин медалимни қўлга киритдим. Ғалабамни ота-онам ва фарзандларимга бағишлайман", - деди  Истам Қудратов.

Сарвиноз Рахмонқулова сухбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг