UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0

31 июл 07:01
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол: спортчиларимизни олдинда қандай мусобақалар кутмоқда?

Теглар :  Гандбол
Спортчилар ёки жамоа учун ҳар қандай мусобақанинг ўзига яраша аҳамияти бор.

Улар аввало ғалаба қозонишиб, юрт байроғини юқорига кўтаришга интилишади.

Нуфузли мусобақаларда юқори натижалар қайд этиб, ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган гандболчиларимизни ҳам яқин кунларда бир қатор муҳим мусобақалар кутиб турибди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасининг 2022-йилги тақвим режасига асосан қизлар жамоамиз Шимолий Македония Республикасининг пойтахти Скопе шаҳрида 29 июлдан бошланган 18 ёшли қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

9-18-август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари ўтказилса, 1-15-август кунлари 2004-йилда туғилган ёшлар ўртасида Фамагусто халқаро турнири ташкил этилади.

Шундан сўнг гандболчиларимиз 19-31-август кунлари 2023-йилда Хорватия давлатида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи 9-Осиё чемпионати олдидан хорижий ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказишади.

Бўлажак мусобақаларда гандбол бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоаларимизга омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг